"Aql – insonni inson qiladigan eng katta boylikdir." — Forobiy

Психология марказида амалий машғулотлар: назариядан амалиётга йўл

Психология марказида амалий машғулотлар: назариядан амалиётга йўл

Kategoriyalar: 
E'lonlar
Chop etilgan sana:  09 Aprel 2026 11:37 Ko'rishlar:  7
 

 

Чирчиқ давлат педагогика университети Педагогика факультети Амалий психология йўналиши 23/3-гуруҳ талабаларининг амалий машғулотлари сўнгги уч йил давомида Психология марказида изчил ва тизимли равишда ташкил этилмоқда. Ҳафтасига икки марта ўтказилаётган ушбу машғулотлар талабаларнинг назарий билимларини чуқурлаштириш, уларни реал психологик муҳитга мослаштириш ҳамда касбий маҳоратини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Амалий психология дарслари мазмунан инсоннинг ўз-ўзини англаши, самарали мулоқотни йўлга қўйиши, ҳиссий барқарорликни таъминлаши ва замонавий психологик маслаҳат воситаларини пухта ўзлаштиришига қаратилган. Машғулотлар жараёнида талабалар нафақат билим олади, балки ўз устида ишлаш, ички имкониятларини кашф этиш ва шахсий ўсиш сари интилишни ҳам ўрганадилар.

Марказда ташкил этилаётган дарслар турли шакл ва усуллар асосида олиб борилади. Жумладан, шахсий ўсиш ва ўзига ишончни ривожлантиришга қаратилган тренинглар, амалий тадқиқотлар, психодиагностик тестлар ҳамда психотерапевтик ёндашувлар асосидаги ролли ўйинлар талабаларнинг фаол иштирокини таъминлайди. Бу эса уларда назарий билимларни амалиётда қўллаш, муаммоли ҳолатларга тўғри ёндашиш ва ечим топиш кўникмаларини шакллантиради.

Амалий машғулотлар қуйидаги устувор йўналишларни қамраб олади:
— тренинг технологиялари орқали шахсий ўсиш, ўзига ишонч, ҳиссий барқарорлик ва бағрикенгликни ривожлантириш
— амалий психология усуллари доирасида психологик маслаҳат, психокоррекция ва психотерапия (жумладан, гешталт терапияси ва эртак терапияси)ни ўзлаштириш
— психодиагностика йўналишида турли тест ва синов усулларини қўллаш, темперамент хусусиятлари ҳамда хулқ-атворни таҳлил қилиш
— когнитив жараёнларни ўрганишга қаратилган семинарлар, хусусан фикрлаш жараёнини илмий асосда таҳлил қилиш
— шахсий ривожланиш машқлари орқали ички ҳолат билан ишлаш, “Ресурс доираси” каби самарали техникаларни амалда қўллаш

Ушбу амалий машғулотлар талабалар учун ҳақиқий касбий лаборатория вазифасини ўтаб, уларни келажакда рақобатбардош, етук ва малакали психолог мутахассис сифатида шакллантиришга мустаҳкам замин яратмоқда. Психология маркази эса бу жараёнда билим, тажриба ва инновация уйғунлашган замонавий таълим майдони сифатида намоён бўлмоқда.

 
 
Teglar: E'lonlar