QD-Psixolog ma'lumoti
QD-Psixolog.pdfДиагностика планшет 2025.pdf
Чирчиқ давлат педагогика университети ректорининг 2025-йил 1-февралдаги 01-19 сонли Университетнинг ижтимоий психологик муҳитини ўрганиш тўғрисидаги буйруғи ижроси юзасидан
ҲИСОБОТИ
Тезкор диагностик (QD) психолог лойиҳасида иштирок этган талабалар томонидан олиб борилан ишлар
№ | Факультет | Ўрганилган талабалар сони | Психологик ёрдамга эҳтиёжи бор талабалар сони | Психологик иш олиб борлаётган талабалар сони |
1 | Педагогика | 118 | 24 | 24 |
2 | Мактабгача таълим | 101 | 22 | 16 |
3 | Бошланғич таълим | 137 | 37 | 27 |
4 | Математика информатика факултети | 36 | 22 | 0 |
5 | Табиий фанлар | 128 | 28 | 0 |
6 | Санъатшунослик | 35 | 10 | 0 |
7 | Жисмоний маданият | 125 | 15 | 0 |
8 | Туризм | 80 | 9 | 0 |
9 | Физика ва кимё | 84 | 14 | 0 |
10 | Гуманитар | 106 | 39 | 0 |
Жами: | 950 | 220 | 67 | |
Психологик таҳлил
Тезкор диагностик (QD) психологик лойиҳаси доирасида олиб борилган баҳолаш натижаларига кўра, иштирок этган талабалар орасида 220 нафар талабанинг психологик ёрдамга эҳтиёжи борлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юқори ўқув юртлари муҳитида руҳий саломатлик муаммоларининг долзарблигини яна бир бор тасдиқлайди.
Иштирокчиларнинг мазкур кўрсаткичи уларда турли даражадаги психологик зўриқишлар, стресс, қўрқув, ишончсизлик, мотивациянинг пасайиши, ўз-ўзини қадрлаш муаммолари ёки ижтимоий адаптациядаги қийинчиликлар мавжудлигини кўрсатиши мумкин. Бундай ҳолатлар таълим жараёнига, шахсий ривожланишга ва ижтимоий фаолликка салбий таъсир кўрсатади.
Психологик ёрдамга эҳтиёжнинг юқори кўрсаткичи, айниқса, таълим муассасаларида мунтазам психологик мониторинг ва дастурлар амалга оширилиши лозимлигини кўрсатади. Бу жараёнда профилактика, индивидуал ва гуруҳий психологик маслаҳатлар, эмоционал қўллаб-қувватлаш ва психо-тарбиявий интервенциялар муҳим роль ўйнайди.
Шу билан бирга, мазкур таҳлил олий таълим муассасалари раҳбарияти ва психологлари учун сигнал вазифасини ўташи керак. Бу кўрсаткич муаммонинг тарқалиш даражасини баҳолаш, унинг илдиз сабабларини аниқлаш ва мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Тезкор диагностик (QD) лойиҳаси натижаларига асосан, психологик ёрдамга эҳтиёжи бор деб топилган 220 нафар талабадан 67 нафарига амалда психологик ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ҳолат олий таълим муассасаларида руҳий саломатликка бўлган етарли эътибор ва амалий ишлар бошланганини англатади.
Психологик ёрдам кўрсатилаётган талабалар сони — жами эҳтиёж билдирганлар сонига нисбатан тахминан 30% ни ташкил этади. Бу кўрсаткич ўз вақтида аниқланган муаммоларга нисбатан қисман жавоб қайтарилаётганини кўрсатса-да, ҳали тўлиқ қамраб олишга эришилмаганини ҳам билдиради. Ёрдам олаётган талабалар билан олиб борилаётган ишлар — уларнинг эмоционал ҳолати, стресс даражаси, мотивацияси ва ижтимоий адаптациясини яхшилашга қаратилган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Шу билан бирга, бу ҳолат таълим муассасаларида психологик хизматларнинг ролини янада кучайтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва руҳий соғломлик бўйича мунтазам профилактик тадбирларни кенгайтириш зарурлигини кўрсатади. Қамраб олинмаган 153 нафар талабанинг руҳий ҳолати эса ҳали ҳам эҳтиёж қолмоқда, ва бу — узоқ муддатли салбий таъсирларнинг олдини олиш учун тизимли ёндашув талаб қилинадиган соҳадир.
Мавжуд ресурслардан келиб чиққан ҳолда, индивидуал ва гуруҳий маслаҳатлар, тренинглар, психоэдукатив сессиялар ҳамда онлайн қўллаб-қувватлаш шаклларини кенгайтириш самарали бўлиши мумкин.
ТТЖда олиб борилаётган ишлар Тренер психологлар диагностикаси
№ | ТТЖ | Ўрганилган талабалар сони | Психологик ёрдамга эҳтиёжи бор талабалар сони | Психологик иш олиб борлаётган талабалар сони |
1 | №1 | 84 | 10 | 7 |
№2 | 80 | 14 | 9 | |
2 | №3 | 86 | 9 | 4 |
3 | №4 | 120 | 5 | 3 |
Жами: | 370 | 38 | 23 | |
Талабалар турар жойи (ТТЖ)да тренер-психологлар иштирокида амалга оширилаётган ишлар доирасида олиб борилган диагностика жараёнида 370 нафар талаба қамраб олинди. Ушбу кўламдаги таҳлил, талабаларнинг руҳий ҳолатини аниқлаш, эҳтиёжларини баҳолаш ҳамда зарур психологик чора-тадбирларни белгилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Диагностика жараёнида қўлланилган усуллар (тест сўровномалари, интервьюлар, кузатув ва бошқалар) орқали талабаларнинг стресс даражаси, эмоционал барқарорлиги, мотивацияси, ўқишга муносабати ва ижтимоий адаптацияси каби бир қатор омиллар таҳлил қилинган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бу эса олиб борилаётган ишларда илмий ёндашув мавжудлигини кўрсатади.
Тренер-психологлар томонидан амалга оширилаётган бундай кенг қамровли таҳлил:
ТТЖда истиқомат қилувчи талабаларнинг реал психологик ҳолатини баҳолаш;
Эҳтиёж юқори бўлган гуруҳларни аниқлаш;
Мақсадли ёрдам чораларини белгилаш;
Профилактик ва таълимий тадбирларни самарали йўлга қўйиш учун зарур асос яратади.
Бу каби фаолият талабаларнинг умумий таълим жараёнидаги эмоционал фаровонлигига, ижтимоий мослашуви ва шахсий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, келгусида руҳий саломатлик бўйича тренинглар, семинарлар ва индивидуал маслаҳатларни ташкил этиш учун эмпирик асос сифатида хизмат қилади.
Диагностик баҳолаш жараёни натижасида, 38 нафар талабанинг психологик ёрдамга эҳтиёжи борлиги аниқланди, бу умумий сўровда иштирок этганлар сонига нисбатан тахминан 10,3% ни ташкил этади.
Ушбу кўрсаткич ТТЖдаги талабаларнинг бир қисмида стресс, эмоционал зўриқиш, мотивацион тушкунлик, қўрқувлар ёки ижтимоий адаптация муаммолари мавжудлигини кўрсатади. Бундай ҳолатлар ўз вақтида аниқланмаса, улар таълим жараёнига, шахсий ривожланишга ва ижтимоий фаолликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
38 нафар талабада аниқланган психологик эҳтиёж қуйидаги омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин:
ТТЖ муҳитига мослашишдаги қийинчиликлар;
Оиладан узоқда яшаш натижасидаги эмоционал бўшлиқ;
Академик юклама ва кутилмаларнинг босими;
Шахсий муаммолар, ўзини ифодалашдаги қийинчиликлар.
Шу муносабат билан, мазкур талабаларга ўз вақтида ва тизимли психологик ёрдам кўрсатиш муҳим аҳамият касб этади.
Талабалар турар жойларида (ТТЖ) тренер-психологлар томонидан олиб борилган диагностика натижаларига асосан, психологик ёрдамга муҳтож деб топилган талабалар орасида ҳозирги вақтда 23 нафар талабачи билан аниқ тарзда психологик иш олиб борилмоқда.
Бу фаолият қуйидаги шаклларда амалга оширилаётган бўлиши мумкин:
Гуруҳий тренинглар;
Психоэмоционал ҳолат ва стрессни енгишга қаратилган машғулотлар;
Олиб борилаётган ишларнинг мақсади — мазкур талабаларда аниқланган муаммоларни юмшатиш, уларнинг ички ресурсларини ишга солиш, мустаҳкам шахсий ва ижтимоий қобилиятларни ривожлантириш ҳамда таълим жараёнига психологик мослашувини таъминлашдан иборатдир.
Шу билан бирга, ушбу иш талабаларнинг:
Эмоционал барқарорлигини тиклаш,
Стрессга чидамлиликни ошириш,
Ўз-ўзини англаш ва бошқариш салоҳиятини кучайтириш,
Мотивация ва ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Психоконсультант лойиҳасида иштирок этган талабалар томонидан олиб борилан ишлар
№ | Йўналиш | Консультацияга йўналтирилган талабалар сони | Психологик консультация олиб борилган талабалар сони | Психологик ҳолати яхшиланган талабалар сони |
1 | “HR”- диoгнoстикa | 14 | 13 | 10 |
2 | QD - диoгнoстикa | 67 | 59 | 42 |
3 | Библиoтeрaпия | 2 | 2 | 2 |
4 | Нeйрoгрaфикa | 10 | 9 | 7 |
5 | Псиxoтрeнинг | 18 | 15 | 11 |
Жами: | 111 | 98 | 72 | |
Ушбу 111 нафар талабанинг 95 нафари талабалар турар жойида 16 нафари ижарада яшовчи талаблар.
Ўрганилган ўқитувчи ва талабалардаги психологик ҳолат %
№ | Ҳолат | Ўқитувчиларда | Талабаларда |
1 | Стресс | 26 | 39 |
2 | Ўқув мотви (Касбий) | 86 | 63 |
3 | Ўзига бўлган ишонч | 89 | 71 |
4 | Руҳий тушкунлик | 18 | 41 |
5 | Эртанги кунга бўлган ишонч | 79 | 68 |
Ўрганилган ўқитувчилар орасида психологик ҳолатнинг яхшилиги ёки муаян бир психологик кўрсаткичнинг мавжудлиги 79% ни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўқитувчиларнинг кўпчилигида руҳий барқарорлик, стрессга чидамлилик ва психологик ресурсларнинг яхши даражада эканини кўрсатади.
Шу билан бирга, ушбу фоиз кўрсаткичи ўқитувчиларнинг муҳим қисмида руҳий саломатликнинг қониқарли даражада эканини англатса-да, қолган 21% ўқитувчиларда турли даражадаги психологик қийинчиликлар мавжуд бўлиши эҳтимолидан дарак беради. Бу эса мураббийлар орасида стресс, зўриқиш, эмоционал чарчоқ ёки бошқа психологик муаммолар мавжудлиги мумкинлигини кўрсатади.
Ушбу натижалар асосида таълим муассасаларида ўқитувчилар учун:
Психологик қўллаб-қувватлаш хизматларини ривожлантириш,
Стрессни бошқариш ва руҳий соғломликни мустаҳкамлашга қаратилган тренинглар ўтказиш,
Индивидуал ёрдам бериш тизимларини жорий этиш
каби чора-тадбирларни кучайтириш зарурлиги аниқланади. Бундай ёндошув ўқитувчиларнинг профессионал фаолиятда самарадорлигини ошириш ва уларнинг умумий психологик ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.
Ўрганилган талабалар орасида психологик ҳолатнинг яхшилиги ёки белгиланган психологик кўрсаткичлар бўйича 68% ни ташкил этди. Бу кўрсаткич талабаларнинг кўпчилигида руҳий барқарорлик, стрессга чидамлилик ва эмоционал ҳолатнинг нисбатан мустаҳкам эканини англатади.
Бироқ, 68% кўрсаткичи шуни ҳам кўрсатадики, тахминан 32% талабаларда психологик ҳолат бўйича қийинчиликлар, стресс, зўриқиш ёки бошқа эмоционал муаммолар мавжуд бўлиши мумкин. Бу талабалар учун қўшимча психологик ёрдам ва қўллаб-қувватлашни ташкил этишнинг зарурлигини кўрсатади.
Шу муносабат билан таълим муассасаларида талабаларнинг руҳий соғломлигини сақлаш ва яхшилашга қаратилган қуйидаги чора-тадбирларни кучайтириш тавсия этилади:
Психологик маслаҳатлар ва тренингларни кенгайтириш;
Стрессни бошқариш ва эмоционал барқарорликни ошириш учун махсус дастурларни жорий қилиш;
Психологик қўллаб-қувватлаш хизматларини ёритиш ва уларга мурожаат қилишни рағбатлантириш.
Бундай чоралар талабаларнинг таълим жараёнидаги фаоллигини ошириш, руҳий саломатлигини сақлаш ва уларнинг умумий ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатади.
Кафедрадаги психологик ҳолат ва муносабат %
1 | Муносабатлардаги илиқлик | 67 |
2 | Ўзаро ҳамкорлик | 56 |
3 | Ўқитувчи аудиторияда ўқитувчини муҳокама қилиш | 21 |
4 | Ёшларни қўллаб қувватлаш | 26 |
5 | Кафедрадаги психологик муҳитни аудиторияга кириб дарс беришдаги (салбий) таъсири | 17 |
6 | Ўқитувчи ва талаба ўртасидаги муносабатларни номутоносиблиги | 15 |
Ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, ўқитувчи аудиторияда бошқа ўқитувчи ва талабани муҳокама қилиш ҳолати 21% ни ташкил этмоқда. Бундай фаолиятнинг салбий психологик оқибатлари қаторига қуйидагилар билан тавсифланади:
Биринчидан, педагогик жамоада психологик стресс ва ишончсизликни кучайтиришга олиб келади ва натижада аудиториядаги муҳокама кўпинча ёмон кўриб қолиш, танқид ёки шахсий ҳақоратлар шаклида бўлиши мумкин. Бу эса муҳокама қилинаётган ўқитувчи ва талаба орасида стресс, хавотир ва психологик зўриқишни кучайтириб, уларнинг ўз-ўзини баҳолашини пасайтиради.
Иккинчидан, профессионал муҳитдаги ишончнинг заифлашиш омилларини рвожлантиради ва натижада, ўқитувчилар ўртасида ҳамда ўқитувчи ва талаба ўртасидаги салбий муҳокама ишонч ва ҳамжиҳатлик муҳитини бузади. Бу, ўз навбатида, жамоадаги ҳамкорликни пасайтиради ва профессионал фаолият самарадорлигига салбий таъсир қилади.
Учиничидан, таълим бериш ва ўқув мотивнинг пасайиши ва ижобий алоқаларнинг бузилиши кузатилади, натижада танқид ва муҳокаманинг нотўғри шакли, айниқса, очиқ аудиторияда амалга оширилганда, ўқитувчи ва талабанинг мотивацияси тушишига, ишлашга бўлган қизиқиш ва самимийликнинг камайишига олиб келади. Бу таълим жараёнининг сифатини пасайтириш хавфини келтириб чиқаради.
Тўртинчидан, педагогик жамоада ижтимоий стресс даражасини кескин ортиши ва руҳий саломатликка таъсири юқори бўлади. Бунинг оқибатида, муҳокама жараёнида иштирок этган шахсларда ижтимоий изоляция ҳисси пайдо бўлиши, психологик қийинчиликлар ортиши ва ҳатто депрессия ёки бошқа руҳий касалликларга мойилликнинг ошиши кузатилиши мумкин. Шунингдек, ўқув жараёнидаги салбий таъсирлар қўлами ортиб боради. Бунинг оқибатида, ўқитувчи ва талаба ўртасидаги ёмон муҳокама ўқиш жараёнидаги фокуснинг йўқолишига, стресс ва хавотир сабабли билимларни қабул қилиш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Бу эса умумий таълим натижаларининг пасайишига сабаб бўлади.
Лойиҳадаги талабаларни касбий компетентлигини ортганлиги %
№ | Лойҳа номи | Талабалар томонидан мустақил яратилган муаллифлик методикаси ва техникаси | Касбий малаксини ошганлик ҳолати | Касбий билим ва малкани ўсиши | |
Амалиёт бошида | Амалиёт якунида | ||||
1 | QD психологлар | 3 та | 20 % | 45 % | 20 % |
2 | HR психологлар | 5 та | 32 % | 75 % | 43 % |
3 | Библиотерапия | 2 та | 15 % | 32 % | 17 % |
4 | Психотренинг | 8 та | 5 % | 63 % | 57 % |
5 | Психоконсультация | 3 та | 2 % | 51 % | 49 % |
6 | Нейропсихолог | 2 та | 4 % | 53 % | 49 % |
7 | Мусиқатерапивт | 2 та | 17 % | 61 % | 44 % |
Жами | 25 та | 13,6% | 54,2 | 39,8% | |
Қарор қилинди:
1.ЧДПУ Педагогика факультети Психология кафедраси мудири Н.Ж.Эшнаевнинг Чирчиқ давлат педагогика университети ректорининг 2025-йил 1-февралдаги 01-19 сонли “Университетнинг ижтимоий психологик муҳитини ўрганиш” тўғрисидаги буйруғи ижроси юзасидаги маълумоти ахборот учун қабул қилинсин.
2. Чирчиқ давлат педагогика университети ректорининг 2025-йил 1-февралдаги 01-19 сонли “Университетнинг ижтимоий психологик муҳитини ўрганиш” тўғрисидаги буйруғига мувофиқ 2025-2026 ўқув йилида психология йўналишининг бакалавр (ўзбек, рус гуруҳлари) босқич талабалар учун тўлиқ ижрога киритилсин ва ҳар бир фаультетда психологлар учун ишлаш хонаси ташкил этилсин;
3.Психология кафедраси қошидаги “Психологик марказ” қувватидан мақсадли фойдаоаниш ҳамда талабалар амалиётини мазкур марказда амалга ошириш ва ҳамкор ташкилотлар билан фаолиятлар мувофиқлигини таъминлаш назарда тутилсин.
4. Психология таълим йўналиши талабаларини амалий фаолиятга олиб кириш учун ташкил этилган лойиҳа ва унинг раҳбарлари моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлансин ҳамда мутахассислик дарс соатлари ва дарс юкламалари рағбат сифатида қўшимча равишда берилиши назарда тутилсин.
5. 8 та лойиҳа доирасида фаолият олиб борган талабаларнинг касбий билим ва малкаси амалиёт бошига нисбатан амалиёт якунида 39,8% ўсганлиги эътироф этилсин.
6. ОТМда психологик ёрдамга эҳтиёжнинг юқори кўрсаткичи мавжудлиги инобатга олинсин ҳамда факультет ва ТТЖда мунтазам психологик мониторинг ва дастурлар амалга оширилиш нуқтаи назаридан, психолог талабалар амалиёти ОТМдоирасида амалга оширилсин.