"Aql – insonni inson qiladigan eng katta boylikdir." — Forobiy

Universitet kutubxonasi

Органик химия

Органик химия

Органик химия фани. Органик химия органик моддалар-ни ташкил қилувчи углерод бирикмаларининг химиясини ўрга-нувчи фан.
Органик моддалар кишиларга қадимдан маълум, улар органик бўёқларни (ализарин, пурпур, индиго), узум шарбатини бижғитиб сирка ҳосил қилишни, ўсимликлардан шакар ҳамда мой олишни, ёғларни ишқорлар билан қайнатиб совун ҳосил қилишни билганлар ва бу моддалардан фойдаланганлар. Аммо узоқ вақтгача органик моддалар аралашма ҳолида ишлатилиб келинган. ІХ асрга келиб араб алхимиклари сиркадан сирка кислотани, мусаллас ичимлигидан этил спиртни соф ҳолда аж ратиб олишга муяссар бўлдилар. XVI асрда этил спиртни сульфат кислота билан ишлаш натижасида этил эфир олинди.