Tarbiya biz uchun yo hayot – yo mamot, yo najot – yo halokat, yo saodat – yo falokat masalasidir.

36 soatlik mashg'ulot

36 soatlik mashg'ulot

Kategoriyalar: 
E'lonlar
Chop etilgan sana:  05 Avgust 2021 11:12 Ko'rishlar:  35

                                                       Кириш

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги -Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3931-сонли қарорига мувофиқ, мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро талабларга жавоб берадиган, илғор педагогик-психологик ва ахборот коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янгиланган ўқув режалари вадастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув ва ўқув-методик адабиѐтларнинг янги авлодини тайѐрлаш ва нашр этишни ташкил қилиш вазифалари белгилаб берилган. Шу билан бирга, педагог кадрларни танлаш, тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг илғор ва шаффоф ташкилий ҳуқуқий механизмларини жорий этиш тизимини янада такомиллаштириш  тақозо этади.

 Ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги ―Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида‖ги ПФ-4947-сонли ва 2017 йил 5 июлдаги
―Ёшларга оид давлат сиѐсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ѐшлар  иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ПФ-5106 Фармонларида белгиланган демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ѐшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим устувор вазифалар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида умумий ўрта таълим мактаблари амалиѐтчи психологларнинг билимларини ошириш жараѐнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда уларнинг касбий психологик фаолиятини самарасини оширишни назарда тутади. 

Амалий психологиянинг асосий йўналишлари ўқув-амалий курснинг ишчи ўқув дастури мактаб амалиѐтчи психологларининг билимларининг янада мустахкамлаш курсининг ўқув дастур асосида тузилган бўлиб, у мактаб амалиѐтчи психологларига таълим муассасаларида психологик хизматни ташкил этиш ва амалга ошириш асосларини очиб беради.
         Ўқув-амалий курснинг мақсади ва вазифалари
Ўқув-амалий курснинг мақсади: Умумий ўрта таълим мактаблари амалиѐтчи  психологларининг таълим муассасаларида амалий психологиянинг асосий йўналишлари бўйича ишларни ташкил этиш ва уни амалга ошириш  компетенцияларини ривожлантиришдан иборат.
Ўқув-амалий курснинг вазифалари:

- тингловчиларда амалий психологиянинг замонавий йўналишларига оид
 назарий қарашлар, етакчи концепциялардан фойдаланиш учун зарур бўлган
 билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш;

- психологик тарғибот ва ташвиқот ишлари, психологик профилактика,
  психологик диагностика, психологик коррекция ва ривожлантириш,
  психологик маслаҳат, касб-ҳунарга йўналтириш ишларини, тренинг
  машғулотларини амалга ошириш бўйича кўникмаларни шакллантириш;

 - таълим муассасасидаги психологик мухитни тўғри ташкил этиш        кўникмаларини шакллантириш;

- замонавий талаблар асосида мактабда психологик ѐрдамни самарали
ташкил қилиш йўлларини ўзлаштириш.

Ўқув-амалий курс бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма, малака ва компетенцияларига қўйиладиган талаблар

   Иштирокчи:

- мактаб психологи фаолиятининг асосий йўналишларини;
- психологнинг тарғибот ва ташвиқот ишларини;

- психологик профилактика ишларининг мақсад ва вазифаларини;

- таълим жараѐнида психодиагностиканинг ўзига хос жиҳатларини;

- психологнинг коррекцион ва ривожлантирувчи ишларини;

- экстремал вазиятларда психологик ѐрдам кўрсатиш хусусиятларини
билиши;

- психологик ташвиқот ва коррекция ишларини амалга ошириш;


- психодиагностик баҳолаш мақсадида текширув ўтказиш;
- текширув натижалари асосида ўқувчи ва ота оналар  билан олиб бориладиган    амалий  тадбирларни ишлаб чиқиш;
  - таълим жараѐнида ўқувчиларда ўзини ўзи такомиллаштириб боришга
  бўлган эҳтиѐжни шакллантириш кўникмаларига;
 - психодиагностик текширувни ташкил этиш, натижаларни қайта ишлаш,
  хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
- психокоррекцион тадбирларни ўтказиш ;
- ривожлантирувчи машқларни режа асосида олиб бориш;
- зарур вазиятларда психологик маслаҳатлар бериш;
- диққат етишмовчилиги синдроми (гиперактивлик) мавжуд ўқувчилар
  билан ишлаш;
- хавотирланиш даражаси юқори бўлган ўқувчилар билан иш олиб бориш;
- шахсни ўрганишга қаратилган психодиагностик методларни самарали
  қўллаш;
- мактабга адаптация ва дезадаптация муаммолари билан шуғулланиш;
- ўқув фаолияти билан боғлиқ қийинчиликларда психологик ѐрдам
  кўрсатиш;
- ўқувчиларни онгли равишда касбга йўналтириш ва касбий маслаҳат
  ишларини ташкил этиш каби компетенцияларига эга бўлиши лозим.
Ўқув-амалий курсни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар
Амалий психологиянинг асосий йўналиш курси назарий ва амалий
машғулотлар шаклида олиб борилади.
Назарий машғулотларда - амалиѐтчи психологнинг психологик маърифат,
психологик профилактика, психодиагностика, психокоррекция ва
ривожлантирувчи, психологик маслаҳат ишларини самарали ташкил этишга
қўйиладиган талаблар, амалиѐтчи психолог фаолиятининг ўзига хос
хусусиятлари ҳақида маълумотлар берилади.
Амалий машғулотларда - амалиѐтчи психолог фаолиятида қўлланиладиган
психодиагностик методикалар билан ишлаш, психокоррекцион ҳамда психо логик маслаҳат, психологик методикаларни амалда қўлланилиши,диагностика,  экстремал вазиятларда психологик  ѐрдам, амалиѐтчи психолог иш фаолиятида  коучин,психологик тренинг ишланмаларини тайѐрлаш масалалари ўргатилади.Машғулотларда техник воситалардан,экспресс-сўровлар,тест сўровлари, психологик методикалар, проектив методикалар ,профайлинг, ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар билан ишлаш ва бошқа интерактив таълим усулларидан фойдаланиш назарда тутилади.
Ўқув-амалий курснинг  таълимдаги ўрни
Иштирокчиларни амалий психологиянинг асосий йўналишлари бўйича
фаолиятини ташкил этишда замонавий ѐндашувлар ва тажриба билан
таништириш, амалда қўллаш ва шу орқали таълим самарадорлигини
таъминлашдан иборат.
Ўқув-амалий курснинг юзасидан соатлар тақсимоти

 

 

 

 

 

Фан мавзулари

Ҳаммаси

 

Жами  ўқув

юкламаси

Жумладан

Дарс ўтадиган профессор ўқитувчилар

Ф.И.Ш

Назарий

Амалий

Семинар

 

1.

Психологик ташвиқот  ишлари. (Психологик инқироз турлари ва уларнинг босқичлари ҳақида)

2

 

 

 

 

Эшнаев Н.Ж

2.

Психологик профилактика ишлар(ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш учун тавсиялар) ининг мақсад ва вазифалари

4

 

 

 

 

Эшнаев Н.Ж

3.

Таълимда психодиагностика.( Суицидал ҳатти – ҳаракатлар белгиларини аниқлашга  ёрдам берадиган психодиагностик методикалар)

6

 

 

 

 

АбдусаматоваШ.С.

 

4.

Психологнинг коррекцион ва

Ривожлантирувчи машқлари. (Суицидларни бартараф этиш учун қулланадиган психокоррекцион амалий машқлар)

6

 

 

 

 

АбдусаматоваШ.С.

 

5.

Психологик маслаҳат ишлари

4

 

 

 

 

Эшнаев Н.Ж

 

6.

Касб-ҳунарга йўналтириш ишларини  ташкил этиш

2

 

 

 

 

Эшнаев Н.Ж

 

7.

Амалиѐтчи психолог иш фаоли ятидаги  девиант ва деликвент хулқ  ўқувчиларнинг педагогик-психологик муаммолари

4

 

 

 

 

АбдусаматоваШ.С.

 

8.

Оилавий тарбия ва унинг болалар психологик хусусиятига таъсири.

4

 

 

 

 

Эшнаев Н.Ж.

 

9.

Экстремал вазиятларда психологик ѐрдам

4

 

 

 

 

Самарова Ш.Р

 

 

жами

36

 

 

 

 

 

 

 

        НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
1-мавзу. Психологик  ташвиқот ишлари (соат)
Мактаб амалиѐтчи психологининг психологик маърифат, ташвиқот ишлари мазмуни. Ўқувчилар психик тараққиѐти қонуниятлари ҳамда унинг қулай шароитлари ҳақида педагоглар,ота-оналар ҳамда модераторларни психологик инқироз турлари ва уларнинг босқичлари ҳақида хабардор қилиш Замонавий психологик тадқиқотлар ҳақида тушунтиришлар бериш ва уларни оммалаштириш.
2-мавзу. Психологик профилактика ишларининг мақсад ва
вазифалари (соат)
Психологик профилактика – шахснинг психик тараққиѐти учун зарур
психологик шароитларни яратиш ҳамда бўлиши мумкин бўлган шахсий ва
психик ривожланишдаги қийинчиликлар, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш учун тавсиялар ноқулайликларни олдини олишга қаратилган фаолият йўналиши сифатида. Психопрофилактик ишлар йўналишида амалга ошириладиган тадбирлар.
3-мавзу. Таълимда психодиагностика (соат)
Психодиагностиканинг вазифалари. Мактабда психологик хизматни
амалга ошришда диагностик ишларни олиб бориш хусусиятлари. Мактаб психологлари психологик диагностика ишларининг асосий
босқичлари: тушган амалий талабни ўрганиш ва психологик муаммони
шакллантириш. Суицидал ҳатти – ҳаракатлар белгиларини аниқлашга  ёрдам берадиган психодиагностик методикалар.

4-мавзу. Психологнинг коррекцион ва ривожлантирувчи ишлари ( соат)
Мактаб психологи фаолиятида психокоррекцион ва ривожлантирувчи
ишларнинг мазмуни. Психологик диагностика ва коррекциянинг бирлиги.
Психологик диагностика ва коррекциянинг бирлиги тамойилини амалга
ошириш йўналишлари. Инсонда ўтадиган инқирозларни  бартараф этиш учун қулланадиган психокоррекцион амалий машқлар
5-мавзу. Психологик маслаҳат ишлари ( соат)
Психологик маслаҳат психологик хизматнинг муҳим йўналиши
сифатида.Мактаб психологи фаолиятида психологик маслаҳат ишларининг
мазмуни. Психологик маслаҳатнинг мақсад ва вазифалари. Индивидуал ва гуруҳий маслаҳат. Психологик маслаҳатнинг асосий вазифалари.Психолог-маслаҳатчи билан мижоз ўртасида ўрнатиладиган ўзаро таъсир ва унга таъсир этувчи омиллар.Психологик маслаҳат амалиѐтига бўлган ѐндошувлар. Психологик маслаҳатнинг асосий методлари.
6-мавзу. Касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ташкил этиш (соат)
Мактаб психологининг касб-ҳунарга йўналтириш ишлари. Касбга
йўналтиришнинг асосий мақсади. Касбий ўзликни англашга тайѐрликни шакллантириш.Ўқувчининг лаѐқатини ва касбий қизиқишларини диагнос тика қилиш. Юқори синф ўқувчилари билан касбга йўналтирувчи корци он ривожлантирувчи ишлар.
7-мавзу. Мактаб амалиѐтчи психологининг педагоглардаги эмоционал
толиқиш синдроми психопрофилактикаси бўйича ишлари (2 соат)
Педагог фаолиятининг психогигиенаси. Ҳиссий толиқиш синдроми ва уни
омилларини назарий-методологик асослари. Касбий деформация. Эмоционал
холатларни барқарорлаштириш. Касбий фаолиятда ҳиссий толиқишни олдини
олишни психопрофилактик асослари. Касбий реабилитация. Моббинг.
8-мавзу. Амалиѐтчи психолог иш фаоли ятидаги  девиант ва деликвент хулқ  ўқувчиларнинг педагогик-психологик муаммолари (соат)
Девиант хулқ-атвор- жамиятнинг хуқуқий ва маънавий меъёрларидан оғишган ҳаракатлар тизими.Девиант хулқ-атворга алкоголизм, наркомания, шахвоний бузуқлик,суицидал ҳаракатлар ва ҳок. киради.Жамият нормаларига буйсунмайдиган, хуқуқтартибот органлари томонидан жазоланадиган, жиноий жавобгарликка тортиладиган хулқ(деликвент) хақида тушунча ва методикалар.
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАЗМУНИ
1- амалий машғулот. Таълимда психодиагностика. (соат)
Мактабга психологик тайѐрлик диагностикаси. Мактабга мослашув.
Мактаб психологи фаолиятида психодиагностик методларни қўллаш.
Психодиагностик методикалар ва уларга қўйиладиган психометрик талаблар.
Психодиагностик методикалар таснифи.Формаллашган ва кам формаллашган методикалар.Психологик диагноз ва унинг босқичлари (Л.С.Выготский).
Психодиагностик маълумотларни қайта ишлаш, хулоса ва тавсиялар ишлаб
чиқиш.
2-амалий машғулот. Психологнинг коррекцион ва ривожлантирувчи
ишлари (соат)
Ўсмирлик даври муаммолари ва уларни тадқиқ этиш.Мактаб психологи
фаолиятида психодиагностика методларини қўллашнинг ўзига хос хос
хусусиятлари. Ўқувчининг когнитив жараѐнлари, интеллектуал тараққиѐт
даражасини ҳамда шахс хусусиятларини ўрганиш методлари. Ўқувчини экспериментал-психологик текширув. Диагностик-коррекцион ишларнинг ташкил этилиши. Ўқувчилар билан психокоррекцион ва ривожлантирувчи ишларни амалга ошириш дастури. Мактаб психологининг турли ѐш даврлари даги ўқувчилар билан олиб бориладиган коррекцион ва ривожлантирувчи ишлари моҳияти. Ривожлантириш гуруҳлари.
3- амалий машғулот. Психологик маслаҳат ишлари (соат)
Синфдаги шахслараро муносабатларини ўрганиш методикалари.
Ўқувчилар мулоқотчанлик хусусиятларини ўрганиш методикаси.
Мактаб психологининг турли ѐшдаги ўқувчилар, ўқитувчилар ҳамда отаоналар билан олиб борадиган психологик маслаҳат ишларининг асосий
йўналишлари, шакл ва турлари. Психологнинг мижоз билан суҳбат ўтказиш тамойиллари, тартиб ва қоидалари. Психологнинг суҳбат жараѐнига таъсир этувчи касбий ва шахс хусусиятлари. Эмпатия, аудиторлик(тинглаш) қобилияти. Тинглаш турлари – фаол ва пассив, рефлексив ва норефлексив тинглаш.Мактаб билан боғлиқ муаммолар юзасидан ҳар бир тингловчи битта
мавзуда коррекцион дастур ва унинг презентациясини тайѐрлайди. Гуруҳий
таҳлил қилинади. Ўқувчининг коммуникатив қобилиятларини ривожланти рувчи тренинг ишланмаси ва унинг презентацияси.Мактаб психологининг турли ѐшдаги ўқувчилар,ўқитувчилар ҳамда отаоналар билан олиб борадиган психологик маслаҳат ишларининг асосий йўналишлари, шакл ва турлари билан таништириш.
4- амалий машғулот. Экстремал вазиятларда психологик ѐрдам
(6 соат)
Психологик хизмат амалиѐтида суицидал хулқ-атвор муаммоси.
Суицидал хулққа мойилликни аниқлаш. Суицидал хулқ-атвор
профилактикаси тамойиллари. Юқори суицидал хавф-хатарга эга бўлган
депрессив ҳолатлар.Суицидал хулк- атвор диагностикасининг ўзига хос жихатлари. Ўз жонига қасд қилувчилар гуруҳига кирувчи ўсмирлар. Суицид асосидаги эмоционал бузилиш белгилари. Суицидиал хулқ - атвор тоифалари. Депрессив ҳолатлар профилактикаси босқичлари. Депрессиянинг
симптомлари (белгилари). Экстремал ҳолатдаги мижозлар билан иш олиб
бориш қоидалари.Инқирозли ҳолатларда олиб бориладиган психокоррекцион  машғулотлар.

6- амалий машғулот. Амалиѐтчи психолог иш фаоли ятидаги  девиант ва деликвент хулқ  ўқувчиларнинг педагогик-психологик муаммолари (соат
(соат)
Эмансипация реакцияси. Тенгқурлари билан гуруҳлашган реакция. доимий лидер .“Лидернинг адютанти” ,«антилидер»-лидернинг ўрнини. Гуруҳда роллар  тақсимланиши ва доимий лидернинг йўқлиги. Қизиқиш - хобби реакцияси.

 

 

  5 кунлик дарс. Хар кунги дарс таксимоти:

5.08.21й.  Бир кунлик

 3 пара ;хар парада назарий 15минут

                                 Амалий 40 минут          90 минут

                                 Семинар 25минут

.

Teglar: E'lonlar