Абдусаматова шахло Саидмуратовнанинг 2024-2025 ўқув йилидаги Ўқув-психологик марказда олиб борилган психологик хизмат бўйича амалга оширилган ишлари
ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ
ПСИХОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
Абдусаматова шахло Саидмуратовнанинг
2024-2025 ўқув йилидаги
Ўқув-психологик марказда олиб борилган психологик хизмат бўйича амалга оширилган
ишлари
Чирчиқ
Чирчиқ давлат педагогика университети ректорининг 2025-йил 1-февралдаги 01-19 сонли Университетнинг ижтимоий психологик мухитини ўрганиш тўғрисидаги буйруғи ижроси юзасидан Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги
ўқув-психологик марказда олиб борилаётган фаолият тўғрисидаги хисобот
Лойиха номи: Психологик марказ
Лойиха масъули: Ш.С.Абдусаматова
Бириктирилган ўқитувчилар: Ш.Р.Самарова,С.М.Юлдашева,М.С.Мейлиева,К.Э.Буриева
Жорий йилнинг 1- апрель санасидан “Психологик марказ”га бириктирилган
масъуллар ва Психология йўналиши 2 босқич рус талабалари билан биргаликда марказдаги ишлар амалга оширилди.
Ўқув-психологик марказининг фаолияти бир неча йўналишларда олиб борилмоқда.
Психологик консультация (маслаҳат) ва муаммоларнинг ижтимоий-психологик фаол усуллари (методлари), психокоррекция, психодиагностика, психологик усуллар.
- Талабаларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда психологик кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
- Ўқитувчи ва талаба томонидан харбий хизматматчилар, умумтаълим мактаб ўқитувчилари ва алоҳида ўқувчилари, университетнинг сиртқи талабалари учун психологик треннинглар, энэржайзерлар, невротик ҳолатларни бартараф қилишучун психосоматик методлар ўтказилиб келинмоқда.
- Аҳолига психологик маслаҳат ёки муаммоли вазиятларга ёрдам бериш вазифаси (масалан, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, бола-ота-она муносабатлари, руҳий саломатлик ва бошқалар.), психологик жараёнларни аниқлаштириш. Маслаҳат турли йўналишларда қўлланилиши мумкин – ижобий психология, клиник, чуқур ва бошқалар. ва осон терапевтик таъсирга эга.
- Мижоз муаммоларнинг ривожланиш хавфини коррекциялаш.( индивидуал) ва( ( жамоавий тренинг) Мейлиева М.С.,Буриева К.Э.
- Индивидуал психологик маслахат ( ўсмирлик даври ) Каратаева Л.У.
- Индивидуал чукурлаштирилган профилактик консультация Абдусаматова Ш.С.
- Арттерапия Самарова Ш.Р.Юлдашева С.М.
- Аутоген тренировка - сеанс интеграр релаксация Абдусаматова Ш.С.
- Нутқ бузилишини асаб орқали коррекцияси Самарова Ш.Р.
- Оилавий масалар бўйича психолог маслахати Юлдашева С.М.
Арт терапия. Бу психологияда психокоррексия усули. Ўқув-психологик маркази фаолиятида арт терапия аллақачон бир неча марта яхши натижалар
кўрсатган метод. Муомала жараёнида арт (санъат)нинг деярли барча турлари инсоннинг руҳий-эмоционал ҳолатини яхшилашда ишлатилиб келинмоқда.
Марказда нафақат кичик ёшдагилар, катталарда қоғозда ҳар қандай: ғазаб ва қувонч, ғазаб ва севги ҳис-туйғуларини ифода қилиш имкони яратишга харакат қилаяпмиз.(Бунда инсоннинг бадиий қобилияти бор ёки йўқлиги муҳим эмас).
- артпедагогикада урғу санъатни ўзлаштириш буйча коррекцион ишлар ( ўзининг рефлексив ҳис-туйғулари, кечинмалари, фикрлари, дунёга ва ўзига бўлган муносабатини акс эттириш) -кўникма в ақобилиятларни эгаллашга, ҳиссий, сенсомоторли, ҳиссий-интеллектуал соҳалардаги камчиликларни қоплашга ёрдамберади;
- новербал мулоқот воситаси саналиб, бу уни етарлича яхши гапира олмайдиган, ўз тажрибаларини оғзаки тавсифлашда қийналадиганлар учун ёки, аксинча, оғзаки мулоқот билан ҳаддан ташқари боғлиқ бўлганлар учун самарасини бермоқда. Артнинг бу тури- ўз-ўзини эркин ифода этишни англатади, ишонч, юқори бағрикенглик ва инсоннинг ички дунёсига эътибор беришга ундайди.
Марказга бириктирилган профессор – ўқитувчилар билан хафта давомида қилинган ишлар,яъни - мижоз муаммоларнинг ривожланиш хавфини коррекциялаш, индивидуал психологик маслахат ёш даврлар буйича, индивидуал чукурлаштирилган профилактик консультация,арттерапия, аутоген тренировка - сеанс интеграр релаксация ва оилавий масалар бўйича психолог маслахатини юритилиши буйича 5 хафталик ишлар олиб борилди. 7 апрелдан 20 апрелгача ташкилий ишлар бўлганлиги сабабли икки хафта марказ фаолияти тухтаб турди. 21 апрелдан яна фаолиятимиз давом этди.
21 - мактаб ўқувчилари биланпсихокоррекцион методикалар "Ёмғир остидаги одам" психодиагностик техникаси ёрдамида болаларнинг ташки мухит томонидан келадиган таъсирларга реакциясини аниқладик ва тавсиялар берилди(Юлдашева С.М.,Самарова Ш.Р., Мейлиева М.С., Буриева К.Э.).
Ўз.Рес.Миллий гвардияси 98157 ҳарбий қисм билан Ҳарбий хизматчилар- нинг психоэмоционал ҳолатларни мустахкамлаш ва стресс холатларини олдини олиш мақсадида хар хил мавзуда психопрофи лактик тадбирлар ва тренинглар йил давомида бир неча бор ўтказилди. Шу тренингда психология йўналиши талабалари фаол иштироклари ва билан психодиагностик техникаси билан ишладик.

