Амалий психология тўгараги фаолияти
Чирчиқ давлат педагогика университети “Психология” кафедраси томонидан ташкил этилган “Амалий психолог” тўгарагининг талабалар билан ўтказилган
2024 йил 8-НОЯБРЬ ўтказилган 9 - сонли йиғилиш баённомаси
ҚАТНАШДИЛАР:
Психология кафедраси
доценти Ш.Р.Самарова,
Ш.Абдусаматова тўгарак
аъзолари талабалар
К У Н Т А Р Т И Б И
1. Диққат мавзуси бўйича треннинг
СЎЗГА ЧИҚДИ: “ Психология” кафедраси доценти Ш.Р. Самарова Диққат хусусиятларини ўрганишга мўлжалланган Шульте тестининг содда варианти ва Шульте тестининг мураккаб варианти билан ишлаймиз. Ўз диққатини ўқув жараёнида тақсимлай олиш ўқувчилар ва педагоглар учун муҳим аҳамиятга эгадир. Диққатни тақсимлашни машқ қилиб ривожлантириш мумкин.
Диққатнинг ҳажмини, тақсимланиш хусусиятини айниқса, диққатни ихтиёрий равишда тез кўчира олиш хусусиятини ривожлантириш мақсадида Шульте тести бўйича текшириш ўтказиш мумкин. Шульт жадвалининг содда варианти бешта кўришга эга. Ушбу кўринишлардан бири қуйидагича тузилишдан иборат: стандарт бир бетлик қоғозга битта тенг ёнли катта тўртбурчак чизилган бўлиб, у бешта тенг қисмли катакка ажратилган. Ушбу катаклар ичига 1 дан 25 гача бўлган сонлар бетартиб жойлаштирилган. Унинг усти қоғоз билан ёпиб қўйилади. Ўқитувчи ёки экспериментатор қоғозни олиб: «Ҳозир биз «Тез уддаланг» машқини бажарамиз. Ҳозир мен сенга бетартиб жойлашган рақамлар жадвалини кўрсатаман. Сен имкон қадар тез, тўғри ва аниқ қилиб 1 дан 25 гача бўлган сонларни топгин ва кўрсатгин. Тушундингми? Бошладик», - дейди. Кўрсатма берилгандан кейин ҳар бир ўқувчи индивидуал тарзда 1 дан 25 гача бўлган сонларни тартиб билан (1,2,3,4,5 ва ҳоказо) топиб кўрсатади.
Диққатнинг тақсимланиши психик (ақлий) фаолиятнинг шундай ташкил қилинишики, бунда айни бир вақтнинг ўзида иккита ёки ундан ҳам кўп иш ҳаракат бажарилади.
14 | 18 | 7 | 24 | 21 |
22 | 1 | 10 | 9 | 6 |
16 | 5 | 8 | 20 | 11 |
23 | 2 | 25 | 3 | 15 |
19 | 13 | 17 | 12 | 4 |
б)
22 | 25 | 7 | 21 | 11 |
6 | 2 | 10 | 3 | 23 |
17 | 12 | 16 | 5 | 18 |
1 | 15 | 20 | 9 | 24 |
19 | 13 | 4 | 14 | 8 |
в)
9 | 5 | 11 | 23 | 20 |
14 | 25 | 17 | 1 | 6 |
3 | 21 | 7 | 19 | 13 |
18 | 12 | 24 | 16 | 4 |
8 | 15 | 2 | 10 | 22 |
г)
21 | 12 | 7 | 1 | 20 |
6 | 15 | 17 | 3 | 18 |
19 | 4 | 8 | 25 | 13 |
24 | 2 | 22 | 10 | 5 |
9 | 14 | 11 | 23 | 16 |
д)
5 | 14 | 12 | 23 | 2 |
16 | 25 | 7 | 24 | 13 |
11 | 3 | 20 | 4 | 18 |
8 | 10 | 19 | 22 | 1 |
21 | 15 | 9 | 17 | 6 |
2-илова
Диққат хусусиятларини ўрганишга мўлжалланган Шульте тестининг мураккаб варианти.
Ўз диққатини ўқув жараёнида тақсимлай олиш ўқувчилар (педагоглар) учун муҳим аҳамиятга эгадир. Диққатни тақсимлашни машқ қилиб ривожлантириш мумкин.
Машқ қилиш учун Шультенинг қуйидаги жадвалларидан фойдаланиш мумкин. Бир бетлик стандарт қоғозга чизилган катаклар ичига 1-18 сонлари турли тартибда ёзилади. Сонлар икки хил: 1-9 гача қизил ва 1-9 гача қора рангда берилади.
Ўқитувчи ёки экспериментатор ўқувчига: «Мен сенга ҳозир 1-9 гача бўлган икки хил рангда берилган рақамлар жадвалини кўрсатаман. Сен мумкин қадр тез, тўғри ва аниқ қилиб, бир хил қизил рангдаги сонларни ортиб бориш тартибда, иккинчи хил қора рангдаги сонларни камайиб бориш тортибида топиб кўрсатгин, тушундингми?. Бошладик», - дейди. Кўрсатма берилгандан кейин ўқувчи ўзига берилган жадвалдаги сонларни 1-қизил, 9-қора; 2-қизил, 8-қора; 3-қизил, 7-қора; 4-қизил, 6-қора; 5-қизил, 5-қора ва ҳоказо тартибда санаши лозим.
Шульте тестининг мураккаб варианти
| 8 | 7 | 1 | 9 | 3 |
3 | 6 | 8 | 2 | 5 | 4 |
7 | 4 | 5 | 9 | 1 | 6 |
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
“Диққат мавзуси бўйича” семинар треннинг айни вақтдаги долзарб мавзулардан бири деб топилсин.
Йиғилиш раиси: Н.Ж.Эшнаев.
Чирчиқ давлат педагогика университети “ Психология” кафедраси томонидан ташкил этилган “Амалий психологлар” тўгарагининг талабалар билан ўтказилган
2024 йил 15-НОЯБРЬ ўтказилган 10 - сонли йиғилиш баённомаси
ҚАТНАШДИЛАР:
Психология
кафедраси мудири
Н.Ж.Эшнаев,Ш,Абдусаматова,
тўгарак аъзолари ва
иқтидорли талабалар
К У Н Т А Р Т И Б И
1. Сезги мавзуси бўйича семинар треннинг
Сўзга чиқди: “ Психология” кафедраси мудири Н.Ж.Эшнаев “17- ноябрь Талабалар куни” га багишлаб соглом ракобат таъминлаш ва беллашув утказишни таклиф килди. Маълумки, 17 ноябрь — Халқаро талабалар куни сифатида кенг нишонланади. Мазкур кунни талаб-ёшлар томонидан хурсандчилик ила нишонлаш анъана тусини олган. Аммо ушбу куннинг келиб чиқиш тарихига назар солсак, ғоят фожиалидир. Бундан эса кўпчилик хабардор бўлмаслиги мумкин.
Маълумотларга кўра, 1939 йил 28 октябрда Прагадаги Чарлз университети талабалари Чехословакия Республикаси мустақиллигининг 21 йиллик байрами муносабати билан митинг ўтказади. Ушбу намойиш фашист босқинчи кучлари томонидан шафқатсизларча бостирилади. 15 нафар талаба оғир яраланади ва улардан бири икки ҳафта ўтгач, жароҳат оқибатида вафот этади. Бундан қайғуга тушган талабалар 15 ноябрь Прага шаҳри бўйлаб дафн маросимини фашист кучларига қарши намойишга айлантириб юборади.
1200дан ортиқ талабалар ҳибсга олинади. 1939 йил 17 ноябрда намойишчиларнинг 9 нафари — 8 талаба ва 1 нафар профессор қатл этилади. Депортация қилинган 1200 нафар талабадан камида 20 нафари қамоқда омон қолмайди. 1941 йилда Лондонда Халқаро талабалар кенгаши бўлиб ўтади ва Кенгашда ушбу воқеа муносабати билан талабалар қатл қилинган сана — 17 ноябрь — Халқаро талабалар куни деб эълон қилинган.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни олий таълим билан қамраб олиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/25-ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони бир неча мингтани ташкил этган.
— Бугун Янги Ўзбекистонимизда биз ёшларга барча имкониятлар эшиклари очиқ. Ўқиш, билим ва малакамизни ошириш учун кенг шароитлар яратилган. Бундан унумли фойдаланиб, ўз устимизда ишлашимиз, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишимиз, ахборот технологиялари имкониятларини фаол қўллай билишимиз лозим. Зеро, бугунги халқнинг эртанги келажаги биз ёшларга боғлиқ экан, Учинчи Ренессансга пойдевор қўйиш мақсади олдимизда турган экан, шунга муносиб бўлишимиз зарур. Диққатнинг тақсимланиши психик (ақлий) фаолиятнинг шундай ташкил қилинишики, бунда айни бир вақтнинг ўзида иккита ёки ундан ҳам кўп иш ҳаракат бажарилади.
Сўзга чиқди: Тугарак рахбари Ш.Абдусаматова сузга чикиб соглом ракобат учун суровномалар таклиф килди
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
“17 ноябрь — Халқаро талабалар куни” га багишланган дебатнинг талабалар учун мухим ва низом доирасида утказилсин.
Йиғилиш раиси: Н.Ж.Эшнаев.
Чирчиқ давлат педагогика университети “ Психология” кафедраси томонидан ташкил этилган “Амалий психологлар” тўгарагининг талабалар билан ўтказилган
2024 йил 22-НОЯБРЬ ўтказилган 11 - сонли йиғилиш баённомаси
ҚАТНАШДИЛАР:
Психология
кафедраси мудири
Н.Ж.Эшнаев,Ш,Абдусаматова,
кафедра профессор укитувчилари
тўгарак аъзолари ва
иқтидорли талабалар
К У Н Т А Р Т И Б И
1. Идрок мавзуси бўйича семинар треннинг
СЎЗГА ЧИҚДИ: Сўзга чиқди: “ Психология” кафедраси мудири Н.Ж.Эшнаев “22 ноябрь Халкаро психологлар куни” га багишлаб тадбир утказиш ва психологияни уз нигохларида талкин килишни таклиф килди.
Сўзга чиқди: Тугарак рахбари Ш.Абдусаматова сузга чикиб 2 курс Амалий психологлар уртасида укув- тадбирни утказишни билдирди,сабаби мутахассислар келажакга тайёргарлик ва кичик курсларга урнак сифатида.
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1.“22ноябрь — Халқаро психологлар куни” га багишланган тадбирнинг талабаларучун мухим ва низом доирасида утказилсин.
2.Тадбирни утказиш Ш.Абдусаматовага юклатилсин.
3. Иштирокчи талабалар «Психология» кафедраси томонидан рагбатлантирилсин.
Йиғилиш раиси: Н.Ж.Эшнаев.
Чирчиқ давлат педагогика университети “ Психология” кафедраси томонидан ташкил этилган “Амалий психолог” тўгарагининг талабалар билан ўтказилган
2024йил 29-НОЯБРЬ ўтказилган 12 - сонли йиғилиш баённомаси
ҚАТНАШДИЛАР:
Психология
кафедраси мудири
Н.Ж.Эшнаев,Ш,Абдусаматова,
тўгарак аъзолари ва
иқтидорли талабалар
К У Н Т А Р Т И Б И
1. Хотира мавзуси бўйича семинар треннинг
СЎЗГА ЧИҚДИ: “Психология” кафедраси катта укитувчи Ш.Абдусаматова. Ш.Абдусаматова Хотира жараёнларини ўрганишга мўлжалланган Д.Векслернинг 6-субтести «Рақамларни тўғри ва тескари такрорлаш методикаси». фойдаланамиз. Тўғри такрорлаш. Кўрсатма: «Ҳозир мен сенга бир нечта рақамни айтаман, сен эса мен айтиб бўлишим билан худди шу тартибда такрорла. Хўпми? Кел, бир уриниб кўрайлик. Диққат…». Тескари такрорлаш. Кўрсатма: «Ҳозир мен сенга яна бир нечта рақамлар айтаман, сен уларни ҳам такрорлайсан, лекин охиридан бошлайсан, тескари тартибда айтасан. Мана, масалан, қара мен «бир-икки» деб айтаман (қўл билан столнинг 2 томонини кўрсатган ҳолда) сен эса «икки-бир» дейсан (яна столнинг иккала томонини кўрсатган ҳолда, лекин тескари тартибда). Тушундингми? Кел энди уриниб кўрамиз. Диққат…». Умумий қоидалар.
Рақамларни ўта аниқлик билан 1 сония оралиқда талаффуз қилиш керак.
Тадқиқотчи санашни тугатиб, уни текширилувчи эшитиб қайтаргунча ҳеч қандай чалғитувчи овозлар бўлмаслиги лозим. Текширилувчининг рақамларни такрорлаши учун кўрсатма бармоқ ишораси билан берилади.
Бир хил қаторни икки марта қайта такрорламаслик керак.
Текширишни тўғри такрорлашдан бошлаш керак. Уни тамомлагач тескари такрорлашга ўтиш керак.
1-сериянинг 1 қатор рақамларини таклиф қилинг. Муваффақиятли бўлса, шу сериянинг кейинги қаторини беринг, хатоликка йўл қўйса, 2-сериянинг рақамлар ҳажми тенг бўлган қаторни беринг. Тўғри жавоб берса, яна 1-сериядаги вазифаларга қайтинг. 1 ва 2-сериядаги бир хил мураккабликдаги қаторларни ҳам хато такрорласа, унда тескари такрорлашга ўтинг. Шу хатолар тескари такрорлашда такрорланса, текширишни тўхтатинг.
Такрорлашда ҳар бир турнинг (тўғри ва таскари) баҳоси максимал тўғри идрок қилинган ва такрорланган қатордаги рақамлар сонига тенг.
Субтестнинг умумий баҳоси тўғри ва тескари такрорлашдаги баҳоларнинг йиғиндисига тенг. Рақамли қаторларни иш дафтаридан қаранг.
Барча текширилувчилар учун №1 дан бошланг. №1 ёки №2 топшириқларни уддалай олишмаса ёрдам беринг. Кетма-кет 3 та қониқарсиздан сўнг текширишни тўхтатинг.
Рақамларни тўғри такрорлаш | |
Асосий вариант | қўшимча вариант |
№3. 3-8-6 | 6-1-2 |
№4. 3-4-1-7 | 6-1-5-8 |
№5. 8-4-2-3-9 | 5-2-1-8-6 |
№6. 3-8-9-1-7-4 | 7-9-6-4-8-3 |
№7. 5-1-7-4-2-3-8 | 9-8-5-2-1-6-3 |
№8. 1-6-4-5-9-7-2-3 | 2-9-7-6-3-1-5-4 |
№9. 5-3-8-7-1-2-4-6-9 | 4-2-6-9-1-7-8-3-5 |
Рақамларни тескари такрорлаш | |
Асосий вариант | қўшимча вариант |
№2. 2-5 | 6-3 |
№3. 5-7-4 | 2-5-9 |
№4. 7-2-9-6 | 8-4-9-3 |
№5. 4-1-3-5-7 | 9-7-8-5-2 |
№6. 1-6-5-2-9-8 | 3-6-7-1-9-4 |
№7. 8-5-9-2-7-4-3 | 4-5-7-9-2-8-1 |
№8. 6-9-1-6-3-25-8 | 3-17-9-5-4-8-2 |
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
“Хотира мавзуси бўйича” семинар треннинг айни вақтдаги долзарб мавзулардан бири деб топилсин.
Йиғилиш раиси: Н.Ж.Эшнаев
Чирчиқ давлат педагогика университети “Психология” кафедраси томонидан ташкил этилган “Амалий психолог ” тўгарагининг талабалар билан ўтказилган
2024йил 6-декабр ўтказилган 13 - сонли йиғилиш баённомаси
ҚАТНАШДИЛАР:
Педагогика ва психология
кафедраси мудири Н.Эшнаев,Ш.Абдусаматова,
тўгарак аъзолари ва
иқтидорли талабалар
К У Н Т А Р Т И Б И
1. Тасаввур ва хаёл мавзуси бўйича семинар треннинг
Сўзга чиқди: “Психология” кафедраси катта укитувчиси Ш.Абдусаматова ижодий ҳаёл ва тасаввур хусусиятларини ривожлантириш усулларидан бугун дарсмизда фойдаланамиз.
Кўринмас совға
Иштирокчилар давра қуриб олишади. Бошловчи қўлида нарсани ясаш мумкин бўлган кўринмас лой, гел ва пластилин борлигини ва иштирокчилар ундан совға ясаб ўнг томонидан иштирокчиларга узатишлари лозимлигини айтади.Совға ясалиб, навбатидаги иштирокчига тақдим этилади. Шу тариқа барча “совға” олмагунча бу ҳаракатлар такрорланади. Ўйин охирида кимнинг совға қилгани ва сабаби сўралади.
Тасаввурни ривожлантириш усуллари
“Бўлиш мумкин эмас”
Ўқувчилардан ҳар бири ғаройиб нарсани айтади ( ҳайвон, ҳодиса). Ўқувчилардан қайси бири5 та шундай ҳодиса ўйлаб топса ва унга ҳеч ким “Бунақаси ҳам бўлади” деб айтмаса, у ўқувчи ютган ҳисобланади.
“Шунақа бўлганда, нима бўларди?”
Ўқувчилардан кимдир энг фантастик ҳодисани гапириб беради, бошқалар эса ундан ҳам ўтадиган вазиятни ўйлаб топиши керак:
Масалан:
“Агар ҳар бир одам тўғилиши билан бошқа одамнинг ҳаёлларини ўқиш хусусиятига эга бўлса, ердаги ҳаёт қанақа ўзгаради”.
“Агарада бутун дунёда тортишиш кучи йўқолиб одимлар ва нарса ўз ҳажмини йўқотса бунда нима бўларди?”.
“Агарда ҳамма одамлар гапириш хусусиятини йўқотсалар бунда нима бўларди?”.
“Сеҳрли қалам”
Бу ўйин қатнашчиларини ўйин шартлари билан таништириш учун қалам ва қоғоз керак бўлади. Ўйинчилар қаламни аниқ бир масофада бошқаришади( албатта бошловчи ёрдамида). Қалам фақат 4 та шартни бажариши мумкин: Тепага- пастга” “ чапга- ўнгга” Берилган биринчи шартдан кейин қалам қоғозда из қолдиради. Ҳамма шартларни қаламни қоғоздан узмасдан чизиш керак, оқибатида синиқ тўғри чизиқ ҳосил бўлади. Қалам билан чизилган ҳар бир кесамнинг узунлиги бир хил бўлиши керак. Ўйин давомида иштирокчилар навбат билан ўз шартларини айтадилар. Ижрочилар ўйинниг асосий мақсадини тушунганларидан сўнг, бошловчилар уларга худди шу нарсани тассавур қилиб бажаришини айтади. (қоғоз ва қаламсиз) ҳар бир иштирокчи ҳаёлидаги бирорта фигурани оқ қоғозда чизаётганлигини тасаввур қилади. Бошловчи бошланишига оддий фигурани ўйинга киритади (масалан, квадрат) топшириқлар галма-гал берилади. Агарда ўйин давомида иштирокчилар бири берилган командани эшитмай қолган бўлса,ёки бошқа иштирокчи хато қилган бўлса “Тўхтанг” деб ўйинни тўхтатади, бу буйруқ берилиши билан чизилган ҳамма нарса ўчиб кетади. Ўйин тўхтатган иштирокчилар уни бошидан бошлайди ва бошловчи ўйинга янги мураккаброқ фигурани киритади.
“Тескари ҳикоя”
Ҳар бир иштирокчига кичкина ҳодиса учун мавзу берилади. Масалан:. “Театр” “Дўкон” ва ҳоқазо. Иштирокчилар мавзуни тескарисига ҳикоя қилишлари керак бўлади. Унга тегишли бўлган ҳамма нарсани “тескарисига” айтиб бериш керак, бу нарса кинолентани орқага айлантиришга ўхшайди.
Мўъжизали техника
Бошловчи иштирокчилар билан ўзларини энг янги техникалар кўргазмасида деб тассавур қилишлар керак. Бу кўргазмада уй- рўзғор жиҳозлари қўйилган бўлади, улар сезилади, лекин кўринмайди. Бошловчи ҳамманинг кўзи олдида чўнтакларини қараб, у ерда гугурт чўп қутисини “топади”. Кейин уни қўл ҳаракатлари билан кўргазмали равишда кўринмас қутичани қўлидан- қўлга олиб, уни очиб ёпиб кўради. Бошловчи тассавурдаги гугуртни ёқиб уни иштирокчилардан бирига узатади.Ундан кейин эса бошловчи иштирокчилардан бирини худди шундай тарзда кўринмас гугуртни ёқиб кўрсатишини айтади. Секин- аста ўйинга бошқа иштирокчилар ҳам қўшилади: бири аслида йўқ тугумани кўринмас қўйлакка тикади, кимдир эса қалам очишни кўрсатади, бошқалар эса уларни нимани кўрсатаётганлигини топишлари керак.
Тасаввурни ривожлантиришга қаратилган масалалар
1 масала 10 та стулни битта хонага шундай жойлаш керакки, 4 тадеворга бир хилда стул тегишли бўлиши керак.
(Жавоб: 2 та стулни бурчакларга қўйилса, у 2та деворга тегишли бўлади.)
2 масала: Шиша идишга микроб турибди. Бир дақиқадан сўнг микроб иккитага бўлинади, янги микроб ҳам ўз навбатида 2 тага бўлинади ва бу ҳол чексиз давом этади.
5 соатдан сўнг шиша идиш микробларга тўлади.
Савол: Шиша идишни ярмиси, қанча вақт тўлади? (Жавоб: 4 соат 59 минут.)
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
“Хаёл мавзуси бўйича” семинар треннинг айни вақтдаги долзарб мавзулардан бири деб топилсин.
Йиғилиш раиси: Н.Эшнаев
Чирчиқ давлат педагогика университети “Психология” кафедраси томонидан ташкил этилган “Амалий психолог ” тўгарагининг талабалар билан ўтказилган
2024 йил 13-декабр ўтказилган 14 - сонли йиғилиш баённомаси
ҚАТНАШДИЛАР:
Педагогика ва психология
кафедраси мудири Н.Ж.Эшнаев,Ш.Абдусаматова
тўгарак аъзолари ва
иқтидорли талабалар
К У Н Т А Р Т И Б И
1. тафаккур мавзуси бўйича семинар треннинг
СЎЗГА ЧИҚДИ: “Психология” кафедраси катта укитувчиси Ш.Абдусаматова Биринчи машғулотмизда асосан режага асосан Ақлни зўр бериб ишлатиш ўйинидан фойдаланамиз .
Режа:
Ўспиринларда ўзига ишонч ҳиссини ҳосил қилиш. “Тафаккур бўрони”ўйини.
Мақсади: ўсмирларда ўзига ишонч ҳиссини орттириш, мияда вужудга келган ҳар қандай фикрни баён этиш орқали уларда мустақил фикрни ривожлантириш.
Ўспиринларда ўзига ишонч ҳиссини ҳосил қилиш:
а) ўз “Мен” ингизни ҳаддан ташқари ҳимоя қилишни тўхтатинг, у сиз ўйлагандан ҳам мустаҳкам ва эгилувчандир. У сиқилади, лекин синмайди. “Мен”ингиз ҳаракатсиз ва яккаланиб қолгандан кўра, қисқа муддатли ҳиссий зарбани бошдан кечиргани афзалдир;
б) ўз олдингизга бир неча жиддий мақсадларни қўйинг, уларга эришиш учун оралиқ, ички режаларга ҳам эришиш мумкин бўлсин. Оралиқ мақсадларга эришиш учун қандай воситалар зарур эканлигини чамалаб чиқинг. Ўзингизнинг ҳар бир муваффақиятли қадамингизни эътиборсиз қолдирманг, лекин ўз кўнглингизни кўтаришни, мақташни унутманг. Камтарликни билмайдиган одам бўлиб кўринишдан қўрқманг, чунки сизни ҳеч ким эшитмайди;
в) сиз ёқимсизликлар ёғиладиган суст объект эмассиз, ҳатто устингизга чиқиб топташларини ҳаяжон билан кутиб турадиган ўт-ўлан ҳам эмассиз. Сиз – тараққиёт пирамидасининг чўққисисиз, сиз-ота-онангиз орзу – умидларининг тимсолисиз. Сиз – батакрор шахссиз, ўз ҳаётингизнинг фаол ижодкорисиз, сиз ҳодисаларнинг бошқарувчисисиз. Агар сиз ўзингизга ишонсангиз, тўсиқлар даъватга айланади, даъватлар эса бажаришга ундайди. Уятчанлик эса йўқолиб кетади, чунки сиз яшаш ҳақидаги ҳар қандай хавотирланиш ўрнига қайноқ ҳайтга шўнғиб кетасиз.
2. “Тафаккур бўрони”.
Фикрларни мустақил баён этишнинг яна бир шакли борки, рус тилида унинг номини “мозгавая атака”, инглизчасига эса “brain storming” деб аталади. Бизнинг тилимизда бу тушунчанинг аниқ аналогик таржимаси йўқ, лекин уни, ақлни зўр бериб ишлатиш, “фикрлар тўқнашуви” деб аташ мумкин. Методнинг психологик моҳияти шундаки, баҳслашувчиларга мияга қандай фикр қуйилиб келса, уни танқидсиз ва асосламай эркин, “дилдагини талга”, лекин навбати билан айтиш имконияти туғилади. “Ақлни зўр бериб ишлатиш” методикасининг асосий шартлари қуйидагилардан иборатдир:
Ҳеч кимни танқид қилмаслик ва барча таклифларни қабул қилишлик;
Иложи борича кўпроқ фантастик ва бошқаларникига ўхшамайдиган ғояларни таклиф этишга интилишлик;
Бошқа иштирокчиларнинг фикрларини диққат билан эшитиш, уларни давом эттириш, ривожлантиришга ҳаракат қилишлик.
Ўқувчиларга мунозара мавзуси тавсия қилинади: “Тасаввур қилинг, сиз автомобилнинг янги моделини ишлаб чиқараётган ихтирочиларсиз. Сиз кашф этган янги автомобиль, ҳозирги автомобиллардан фарқли ўлароқ қандай афзалликларга эга?”.
Улар вазифани тушунганларидан кейин, мунозара бошланади. Ўйинда ўқувчилар ўз миясига келган фикрларини айтиш орқали мустақил фикрлаш имкониятларини намоён этадилар.
Vмашғулот: “Парламентдаги баҳслар”.
Режа:
Сирни излаймиз!
Парламентдаги баҳслар.
Мақсади: ўсмирларда турлича муаммоли вазиятларда мустақил фикрлаш малакаларини ривожлантиришдир.
Машғулотнинг бориши:
1. Сирни излаймиз. Ўзингигдаги яшириш хусусиятларни қуйидаги шаклда излашга уриниб кўринг. Тасаввур қилинг, олимлардан бири худди сизнинг нусхангиз ўхшаш роботни яратди. Унинг барча қисмлари сизга айнан ўхшашдир. Лекин у-ёмонлик қуроли бўлгани туфайли, одамлар уни сиз деб қабул қилишларини истамайсиз. Сизнинг бетакрор қандай хислатларингиз мавжуд? Сизни яхши биладиган инсонлар роботни сиздан фарқдай оладими? Сизнинг сирингизни биладиган одам роботга уни очиб қўйиши мумкинми?
Сиз ҳамма сирларингизни очиб бўлдингиз, лекин робот ҳаммасини худди сиздай бажариш иложини қилди. Сиз – бу сиз, сизнинг нусхангиз бўлган робот эмаслигингизга ҳеч бўлмаганда ўзингизни ишонтириш учун охирида қайси энг муҳим сирни очасиз?
Парламентдаги баҳслар.
“Тасаввур қилинг, ҳар бирингиз Олий Мажлис депутатларисиз, сиз депутаталик қилаётган туманда, шаҳарда, вилоятда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш учун қандай ишларни амалга оширишга ҳаракат қилар эдингиз”.
Бу ўйинда ҳам иштирокчиларга ўз фикрларни мустақил баён этиш имкониятари яратилади.
VI машғулот: Сеҳрли кўзойнак ўйини.
Режа:
Учбурчак нарсалар.
Квадрат нарсалар.
Мақсади: ўсмирларда дивергент тафаккурни ривожлантиришдир.
Учбурчак нарсалар.
Ўйин бошида иштирокчилар иккитадан бўлиб диада гуруҳларига ажратилади. Ўйин учун ҳар бир иштирокчига қоғоздан кўзойнак тайёрланади ва қуйидаги йўлланма берилади: “Сизнинг олдингизда сеҳрли кўзойнак турибди, уни таққанда фақат учбурчак нарсалар кўринади, холос. Кўзойнакларни тақиб, қандай учбурчак нарсаларни кўраётганингизни айтинг. Кўчада, уйда, синф хонасида қандай учбурчак нарсалар борлигини эсланг. Энг кўп учбурчакли жисмларни топган диада голиб деб топилади”.
2. Квадрат нарсалар. Энди фақат квадрат нарсаларни кўрсатадиган кўзойнакни тақамиз. Қандай квадрат нарсаларни кўраётганингизни айтинг. Энг кўп квадрат нарсаларни айтган диада ғолиби деб эълон қилади.
Бу ўйинда ўқувчиларда дивергент тафаккур ривожлантирилади.
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
“Тафаккур мавзуси бўйича” семинар треннинг айни вақтдаги долзарб мавзулардан бири деб топилсин.
Йиғилиш раиси: Н.Ж.Эшнаев
Чирчиқ давлат педагогика университети “Психология” кафедраси томонидан ташкил этилган “ёш психологлар” тўгарагининг талабалар билан ўтказилган
2024йил 20-декабрь ўтказилган 15 - сонли йиғилиш баённомаси
ҚАТНАШДИЛАР:
Психология
кафедраси мудири Н.Ж.Эшнаев,Ш.Абдусаматова
тўгарак аъзолари ва
иқтидорли талабалар
К У Н Т А Р Т И Б И
1. Интеллект мавзуси бўйича семинар треннинг
СЎЗГА ЧИҚДИ: “Психология” кафедраси катта укитувчисиШ.С. Абдусаматова Илмий манбаларда қайд этилишига кўра, интеллект, лотинча (inntellektus) сўзидан олинган, у одатда ақл-идрок, англаш, тушуниш, фаҳмлаш деган маъноно англатади. Интеллект индивиднинг маълум даражада мустаҳкам, барқарор ақлий қобилятлари тузилишидан иборатдир. Инсоннинг ақлий тараққиётини тадқиқот қилиш бугунги кундаги фан олдида турган муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмасдан, балки бу муаммо қадимги даврлардан бери мутафаккир, маърифатпарвар олимларнинг диққат марказида бўлиб келгандир, ҳатто мазкур масала антик яшаб, ижод этган атоқли олимларининг диқатини ўзига жалб қилган. Уларнинг нуқтаи назарига кўра, “нус” инсон руҳининг олий, шунинг билан бирга ўзига хос ақлли таркиби бўлиб, чунончи Платон ва Аристотеллар олам ҳамда борлиқни билишнинг энг мафбул йўли эканлигини таъкидлаб ўтадилар. Ҳудди шу боисдан “нус” (ақл) билишнинг энг юксак босқичи сифатида талқин қилинади.
Ўрта асрга келиб, “интеллект” тушунчасининг мазмуни ва моҳияти илм-фан маҳсулларига асосланган ҳолда янада кенгайди, янгича аломатлар билан бойиб борди. Масалан, ўша даврдаги энг кенг тарқалган таълимотлардан ҳисобланган схоластикада илоҳий интеллект тушунчаси тадқиқи қилина бошланди, ҳамда мазкур атама (термин) билан олий, юксак, юқори билиш қобилятлари тушунтириладиган бўлди. Машҳур файласуф Кантнинг таълимотига биноан, интеллект (немисча-verstant) – бу биздаги мавжуд барча тушунчалар тузилишининг структуравий билиш қобилятидир, зотан ақл эса метафизикавий ғоялар тузилишининг билиш қобилятидир. VIII машғулот: Тафаккур эгилувчанлигини ривожлантириш.
Режа:
Одатдаги фазовий боғланишларни ўзгартириш.
Одатдаги умумий боғлиқликни ўзгартириш.
Мақсади: ўспиринларда ижодий фикрнинг асосий таркибий қисми бўлмиш тафаккур эгилувчанлигини ривожлантиришдир.
Одатдаги фазовий боғланишларни ўзгартириш:
а) одатдаги фазовий боғлиқларни ғайриоддий ўзгартириш усули (масалан, автомобиль йўлнинг устида эмас, тагида юрса – нима бўларди?).
б) ҳар хил жисмлар, нарсалар ўртасидаги умумийликни топинг. Масалан: стул ва вентилятор. “Инсон меҳнати маҳсули”, “ҳар иккиси пластмассадан бўлиши мумкин”. “Инсон стулда ўтириб, вентилятор шабадасида дам олади”, “уй жиҳозлари” ва ҳоказо.
Юқоридаги машқлар ёрдамида тафаккур маҳсулдорлиги, оригиналлиги, эгилувчанлиги каби сифатлари тажрибалар давомида ривожлантирилади.
Сўзга чиқди: “Педагогика ” факультети Амалий психология таълим йўналиши 2- курс талабаси Исмаилова Гульжан
Шарқда ҳам мутафаккирларимиз, олиму-фузалоларимиз томонидан ақл-идрок, заковат, ақлий-камолот масалари ўрганилган ва ўзларининг қимматли фикрларини ноёб асарларида ёзиб қолдирганлар.
Бахтиёр мутафаккирларимиздан Юсуф Ҳос Ҳожибнинг қуйидаги сатрлари ёдга тушади.
Дархақиқат, бизга маълумки, не-не жаҳонга маълум ва машҳур Аҳмад Фарғоний, Мухаммад Бухорий, Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Бобир каби буюк сиймолар етишиб чиққанлар ва улар ўзларининг ижодида ёшларни билимли, ақл-заковатли, зийрак, теран фикрлайдиган, камолотга етиши масалаларини ўрганганлар.
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
“Шахснинг шаклланишида ақлий тараққиётнинг ўрни” семинар тренинг айни вақтдаги долзарб мавзулардан бири деб топилсин.
Йиғилиш раиси: Н.Эшнаев
Чирчиқ давлат педагогика университети “Психология” кафедраси томонидан ташкил этилган “Амалий психолог” тўгарагининг талабалар билан ўтказилган
2025 йил 13 январь ўтказилган - 16 сонли йиғилиш баённомаси
ҚАТНАШДИЛАР:
Психология
кафедраси катта укитувчиси Ш.Абдусаматова
тўгарак аъзолари ва
иқтидорли талабалар
К У Н Т А Р Т И Б И
1. Нутқ мавзуси бўйича семинар треннинг
1 машғулот: Тушунчалараро психолингвистик муносабатларни таҳлил қилиш.
Режа:
Уялишни йўқотиш.
Тушунчалараро психолингвистик муносабатларни таҳлил этиш.
Мақсад: ўқувчиларда уятчанлик ҳиссини йўқотиш, уларда анализ ва синтез тафаккур операцияларини ривожлантириш, тушунчалараро психолингвистик боғлиқликни топиш ёрдами билан мустақил фикрлашга ўргатиш. Тушунчалараро психолингвистик муносабатларни таҳлил қилиш.
Уялишни йўқотиш:
а) ўзингизнинг кучли ва бўш томонларингизни таъкидлаган ҳолда ўз мақсадингизни ифодаланг;
б) сиз учун нима қадрли эканлигини, нимага ишонишингизни, ўз ҳаётингизнинг қандай тарзда бўлишини изчил равишда ҳал қилинг. Ўзингиз тузган режаларингизни бугунги кун нуқтаи назаридан таҳлил қилиб, баҳолашга интилинг;
в) айбдорлик ва уялиш ҳислари муваффақиятга эришишингизга ҳалақит беради. Шунинг учун уялиш ҳиссини енгиб, биз таклиф этган топшириқ бўйича ўз фикрингизни бемалол билдиришга ҳаракат қилинг.
2. Тушунчалараро муносабатларни таҳлил қилиш.
Кўрсатма: “Сиз 10 та сўз жуфтидан иборат топшириқ таклиф этилади. Биринчи қаторда ўзаро изчил муносабатлар мавжуд бўлган сўзлар жуфтлиги берилган, масалан, ўрмон – дарахт (бутун ва қисм). Иккинчи қаторда сўз ва унга мос тушган беш сўз берилган. Иккинчи қаторда жойлашган бешта сўздан бири биринчи сўзга, биринчи қатордаги сўзлар қандай муносабатда бўлса, худди шундай муносабатга эгадир. Масалан: “Боғ-мевали дарахтлар”, “Кутубхона-боғ, ҳовли, шаҳар, театр, китоблар. Бу ерда китоблар сўзи мос келади, қандай саволлар бор?. Тайёрланинг! Бошладик!”.
Бу ўйинда энг кўп тўғри жавоб топган ўқувчи ғолиб деб топилади.
Мактаб – таълим.
Касалхона – врач, ўқувчи, муассаса, даволаш, касал.
Ашула – кар.
Расм – қулоқ, кўр, рассом, расм, касал.
Ричоқ – пўлат.
Стол – вилка, дарахт, стул, овқат, дастурхон.
Балиқ – тўр.
Пашша – ғалвир, чивин, хона, гувулламоқ, ўргимчак.
Қуш – ин.
Инсон – одамлар, қушча, ишчи, ҳайвон, уй.
Нон – нонвой.
Уй – вагон, шаҳар, бошпана, қурувчи, эшик.
Пальто – тугма.
Ботинка – бичувчи, дўкон, оёқ, боғич, дўппи.
Ўроқ – ўт.
Устара – пичан, соч, ўткир, пўлат, асбоб.
Оёқ – этик.
Қўл – шиппак, мушт, қўлқоп, бармоқ, панжа.
Сув – чанқоқ.
Овқат – ичмоқ, очлик, нон, оғиз, егулик.
Ушбу машғулот жамоада ўтказилагани учун ўқувчиларда жамоа бўлиб фикрлаш фаолиятини амалга оширишга кенг имконият яратади. Гуруҳнинг кучайтирувчи функцияси таъсири остида шахснинг мустақил фикр билдириш қобиляти ўсади. Ўқувчига гуруҳда ва фикрларнинг тўғрилигини бемалол исботлаш ва баён этиш имконияти берилади.
II машғулот: Сўз топиш ўйини.
Режа:
Тортинчоқлик ҳиссини коррекция қилиш.
Сўз топиш.
Мақсади: сўзлардан сўз ясаш усули орқали ўқувчиларда мустақил фикрлашни ривожлантиришдир.
Тортинчоқлик ҳиссини коррекция қилиш:
а) ўзингизнинг тортинчоқлигингиз сабабларини шахсиятингиз нуқсонларидан эмас, балки ҳозирги вазиятнинг жисмоний, ижтимоий, иқтисодий ва стёсий томонларидан изланг.
б) ўзингизни ҳеч қачон паст баҳоламанг, айниқса, ўзингизга “аҳмоқ”, “хунук”, “қобилятсиз”, “омадсиз”, “тузалмас” каби салбий иллатлар хос деб ўйламанг.
в) сизнинг ҳаракатларингиз ҳар қандай баҳога лойиқ эканлигидан манфатингиз учун фойдаланинг. Лекин ўзингизни шахс сифатида бошқалар томомнидан танқид қилишга имкон берманг.
2. “Сўз топиш” ўйини.
Ўйин шарти: ўқувчилар икки нафардан диадаларга бирлаштирилади. Ўйинда ўспирин иштирокчиларга қандайдир бир сўз, масалан, “Нурсултонбек” сўзи берилади. Бу сўзни ҳар бир диада ўз олдидаги қоғозга ёзиб олади. Кейин ҳар бир диада аъзосига бу сўзда иштирок этган ҳарфлардан иложи борича кўпроқ янги сўз тузиш таклиф этилади. Энг кўп янги сўз туза олган диада ғолиб деб топилади.
Бу ўйинда тафаккурнинг анализ ва синтез операциялари ривожлантирилади. Ўсмирларга мустақил фикрларни ёзма баён этиш (тортинчоқ ўсмирлар учун) имконияти берилади. Ўйиннинг мусобақа шароитига биноан кичик гуруҳларда тафаккур маҳсулдорлиги кучайтирилади.
III машғулот: “Мақолаларнинг мазмунини айтиш”.
Режа:
Ўсмирларда ўзига ишонч ҳиссини ҳосил қилиш.
Мақолаларнинг мазмунини баён этиш.
Мақсади: ўсмирларда учлиш ҳиссини йўқотиш ва мақолларнинг мазмунини айтиш орқали уларда мустақил фикрларни ривожлантиришдир.
Ўсмирларда ўзига ишонч ҳиссини ҳосил қилиш:
а) ўз камчилигингизни ҳис қилишга мажбур қиладиган одамлар, ҳолатлар ва машғулотларга кўникманг, ўзингизда ишонч пайдо бўладигандек, уларни ёки ўзингизни ўзгартира олмайсиз, улар билан алоқани узинг. Ҳаёт жуда қисқалиги туфайли уни умидсизликка сарфлаб бўлмайди;
б) ўзингизни бўшаштиришга имкон беринг, ўз фикрларигизга қулоқ солинг, ўзингизга ёқадиган машғулотни ёлғиз бажаринг. Худди шундай қилганингизда ўзингизни яхшироқ ёлғиз бажаринг. Худди шундай қилганингизда ўзингизни яхшироқ тушунишингиз мумки;
в) фикр алмашишга ҳаракат қилиб кўринг. Инсонлар билан фикр алмашганда пайдо бўладиган руҳий қувват ҳисси билан лаззатланинг. Инсонлар, ҳатто сизнинг акаларингиз, опаларингиз бир-бирига ўхшамайди, чунки улар ўзига хос хислатларга эгадир. Тасаввур қилинг, улар ҳам ўзига ишонмасликни ҳис қилишлари мумкин, лекин уларга ёрдамлашишга уриниб кўринг. Улардан нимани ҳоҳлашингиз ва уларга нима бера олишингиз мумкинлигини ўзингиз ҳал қилинг. Кейин бундай фикр алмашувга сиз ҳар доим тайёрлигингизни улар тушунишларига имкон беринг.
2. “Мақолларнинг мазмунини айтиш” ўйини.
Ўйин шарти: иштирокчилар учтадан бўлиб тирадаларга ажратилади. Биринчи триада аъзоларидан бири бирорта мақол айтади: Масалан, “қари билганни, пари билмас”. Иккинчи триада аъзолари эса, бу мақол моҳияти нималарни англатишини айтадилар. Кейин иккинчи триада аъзоларидан бири, биринчи триада гуруҳига бирорта мақол айтади, ўйин шу тарзда давом этади. Мақолларнинг мазмунини тўлиқ, аниқ, тўғри, кўпроқ топган триада ғолиб деб топилади. Бу ўйинда ҳам жамовий фикрлаш фаолияти вужудга келиш учун имкониятлар яратилади.
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
“Нутқ мавзуси бўйича ” семинар тренинг талабаларни шаклланишида мухим вазифани бажаради деб топилсин.
Йиғилиш раиси: Н.Эшнаев
Чирчиқ давлат педагогика университети “Психология” кафедраси томонидан ташкил этилган “Амалий психолог” тўгарагининг талабалар билан ўтказилган
2025 йил 10 февраль ўтказилган -17 сонли йиғилиш баённомаси
ҚАТНАШДИЛАР:
Психология
кафедраси катта укитувчиси Ш.Абдусаматова
тўгарак аъзолари ва
иқтидорли талабалар
К У Н Т А Р Т И Б И
1. Мотив ва мотивация мавзуси бўйича семинар треннинг
Мотив ва мотивация муаммоси жаҳон психологиясида турли туман нуқтаи назардан ѐндашиш орқали тадқиқ қилиб келинмокда. Узок ва яқин чет элларда ўзига хос психологик мактаблар вужудга келган бўлиб, уларнинг негизида илмий позициялар ва концепциялар моҳияти жиҳатдан фаркланувчи ғоялар ва йўналишлар мужассамлашди. Ҳозир уларнинг айримларига қисқача тўхталиб ўтамиз.
Инсон хулқ-атворини ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланган мотивлар чуқур ва етарли даражада тадқик қилинмаган. Уларнинг психологик механизмлари, узлуксизлигини таъминловчи омиллар, зарур шарт-шароитлар моҳияти, вужудга ке-лиш имкониятлари тўғрисида жуда юзаки маълумотларгина муайян даражада тартибга келтирилган, туб маънодаги мотивлар табиати изчил равишда, педагогик ва ѐш психологияси фанлари қонуниятларига асосланган ҳолда тадкиқ қилинмаган. Бу эса республикамизда уларнинг кенг кўламда ўрганишга салбий таъсир кўрсатмокда.
Мотивларнинг фалсафий методологик аҳамияти шундан иборатки, улар сабабоқибат, ички мураккаб боғланишлар тузилишини юксак даражада ривожланган тизим сифатида талқин қилинади. Чунончи, максадга йўналтирилган ва мақсадга мувофиклаштирилган ҳар хил мазмундаги саволлар, ахборотлар, маълумотлар, хабарлар кишилар фаолиятининг онгли хусусияти таъкидлаб ўтилган мулоҳазалар моҳияти таркибига киради.
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
“Мотив ва мотивация ” семинар тренинг талабаларни шаклланишида мухим вазифани бажаради деб топилсин.
Йиғилиш раиси: Н.Эшнаев
Чирчиқ давлат педагогика университети “Психология” кафедраси томонидан ташкил этилган “Амалий психолог” тўгарагининг талабалар билан ўтказилган
2025 йил 17 февраль ўтказилган - 18 сонли йиғилиш баённомаси
ҚАТНАШДИЛАР:
Психология кафедраси
катта укитувчиси
Ш.Абдусаматова
тўгарак аъзолари
К У Н Т А Р Т И Б И
1. Темперамент ва характер мавзуси бўйича семинар треннинг
Темперамент лотинча “Темпераментум” деган сўздан олинган бўлиб, унинг маъноси “аралашма” демакдир.Темперамент деганда биз, одатда, кишининг табиий туғма хусусиятлари билан боғлиқ бўлган индивидуал хусусиятларни тушунамиз. Ҳар қайси кишидаги ҳиссиётнинг қўзғалиш тезлиги, кучли ва барқарорлиги ҳар хил бўлади. Ҳар бир кишининг ўз темпераменти бўлади.
Холерик темпераменти – ҳиссиётни тез ва кучли қўзғалувчанлиги, барқарор бўлиши билан фарқ қилади. Санвиник темперамент-ҳиссиётнинг тез, кучли қўзғалувчанлиги, лекин беқарор бўлиши билан фарқ қилади. Меланхолик темперамент – ҳиссиётнинг секин, лекин кучли қўзғалувчанлиги ва барқарор бўлиши билан фарқ қилади.
Флегматик темперамент – ҳиссиётнинг жуда секин, кучсиз қўзғалиши ва узоқ давом этмаслиги билан фарқ қилади. Флегматик темпераментли кишилар ҳиссиётларининг ташқи ифодаси кучсиз бўлади.
Характер-бу барқарор психиканинг individual комбинацияси, айниқса муайян мавзу учун одатий хатти-ҳаракатлар усулини белгилайдиган шахснинг услуби- муайян ҳаётий шароитларда ва шароитларда дегани жанг индивидуал ва типик бирликдир.
Teмперамент характернинг "биологик асосини" ташкил қилади – аниқ характернинг органик асоси сифатида организмнинг хусусиятлари (характернинг олд шартлари).
Одамларни фақат уларда қайси темперамент белгилари устун бўлса, шунга қараб, маълум бир темперамент типига кириши мумкин.
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
“Teмперамент.Характер” семинар тренинг талабаларни шаклланишида мухим вазифани бажаради деб топилсин.
Йиғилиш раиси: Н.Эшнаев
Чирчиқ давлат педагогика университети “Психология” кафедраси томонидан ташкил этилган “Амалий психолог” тўгарагининг талабалар билан ўтказилган
2025 йил 10 март ўтказилган - 19сонли йиғилиш баённомаси
ҚАТНАШДИЛАР:
Психология кафедраси
катта укитувчиси
Ш.Абдусаматова
тўгарак аъзолари
К У Н Т А Р Т И Б И
1. “Психопрофилактика” мавзуси бўйича семинар треннинг
Профилактика чоралари соғлиқни сақлаш тизимининг енг муҳим таркибий қисми бўлиб, аҳоли ўртасида тиббий-ижтимоий фаолликни шакллантириш ва соғлом турмуш тарзини рағбатлантиришга қаратилган.
Олдини олиш-бу ҳар қандай ҳодисанинг олдини олиш ва/ёки хавф омилларини бартараф етишга қаратилган турли чора-тадбирлар мажмуи.
Тиббиётда психопрофилактика орқали " инсонга руҳий таъсирни, унинг психикасининг хусусиятларини ва психоген ва психосоматик касалликларнинг олдини олиш имкониятларини ўрганишга қаратилган чора-тадбирлар тизимини тушуниш одатий ҳолдир." Психопрофилактика-бу руҳий касалликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган умумий профилактика бўлими.
Психопрофилактиканинг мақсадлари: 1. патоген сабабнинг танага ва шахсга таъсирининг олдини олиш; 2. ерта ташхис қўйиш ва даволаш орқали касалликнинг ривожланишининг олдини олиш; 3. Профилактик даволаш ва касалликнинг қайталанишини ва уларнинг сурункали шаклларга ўтишини олдини олиш чоралари. Юқумли касалликлар, интоксикациялар ва атроф-муҳитнинг бошқа зарарли таъсирини бартараф етиш каби умумий профилактика чоралари руҳий касалликларнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди.
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
“Психопрофилактика” семинар тренинг талабаларни шаклланишида мухим вазифани бажаради деб топилсин.
Йиғилиш раиси: Н.Эшнаев
Чирчиқ давлат педагогика университети “Психология” кафедраси томонидан ташкил этилган “Амалий психолог” тўгарагининг талабалар билан ўтказилган
2025 йил 14 апрель ўтказилган - 20 сонли йиғилиш баённомаси
ҚАТНАШДИЛАР:
Психология кафедраси
катта укитувчиси
Ш.Абдусаматова
тўгарак аъзолари
К У Н Т А Р Т И Б И
1. “Биз ижодкор психолог ёшлар” кургазмасини ташкил килиш” мавзуси бўйича
Сўзга чиқди: “ Психология” кафедраси мудири Н.Ж.Эшнаев Айтиш керакки ҳар бир кўргазманинг ўз ўрни ва нуфузи бор, бироқ психологлар намойиши ҳамиша кўпчиликда катта қизиқиш уйғотади.
Лекин нима бўлгандаям, инновацион технологияларга ва арт терапияларга кенг ўрин берилиш керак сабаби мазкур тадбирнинг ранг-баранглигини таъминлаб беради. Унда психология соҳасидаги энг сўнгги психологик ечимларни ўз ичига олган куплаб методикалар бир жойда намойиш этилиши инсонларга учун ҳам кургазма ташкилотчиларига хам бирдек қулай ва манфаатли.
Сўзга чиқди: Психология кафедраси катта укитувчиси Ш.Абдусаматова бунда Амалий психология 1 ва 2 курс талабарини таклиф килди.
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
“Биз ижодкор психолог ёшлар” кургазмаси талабаларни креатив шаклланишида мухим вазифани бажаради деб топилсин.
Йиғилиш раиси: Н.Эшнаев
ХУЛОСА
Экспериментал тадқиқотлар асосида қуйидаги хулосаларни чиқаришга қарор қилдик.
1. Шахснинг ижодий ва мустақил тафаккури фақатгина янги, номаълум билимни кашф этиш орқалигина намоён бўлмайди. Ижодиётнинг ажралмас таркибий қисмларидан бири шахс томонидан “кашф қилинган”, ўзлаштирилган янги билимларнинг тўғрилигини исботлаш ва уларнинг муҳимлиги ҳамда долзарблигига бошқаларни ишонтириш кабилар ҳисобланади. Ҳозирги даврда ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларини ўзи исботлашга етарлича эътибор берилмайди. Ўқувчиларнинг ўйлаш, ўз фикрларини билдириш, қандайдир ҳақиқатнинг тўғрилигига бошқаларни ишонтириш учун уринишлари, уларнинг тафаккурида жиддий тўсиқларга учрайди.
2. Тадқиқот учун ишлаб чиқилган машғулотлар тизими коррекцион ва ривожлантирувчи хусусиятга эга эканлигини тасдиқлади ва синалувчиларнинг мустақил ижодий фикрини ривожлантириш учун оқилона тузилганлигини статистик ишончлилик даражаси билан янада қатъийлаштирди.
3. Тажриба ва назорат гуруҳлари билан олиб борилган тадқиқот натижалари юксак статистик методлар орқали ҳисоблаб чиқилганда, улар ўртасидаги фарқ ишончлилик даражаларига эга эканлигини кўрсатди.
4. Ижодий тафаккур билан шахснинг гуруҳда тан олиниши орасидаги боғлиқлик натижаларидан маълум бўлишича, гуруҳнинг пешқадамлари, юлдузлари, тан олинган аъзоларининг ижодий фикри гуруҳнинг ажралиб қолган аъзолари ижодий фикридан юқори кўрсаткичга эга.
5. Ижодий тафаккур билан шахснинг ўзига-ўзи берган баҳоси ўртасидаги боғланишда маълум бўлишича, гуруҳнинг тан олинган аъзолари ўзларини ўзлари гуруҳий баҳога нисбатан пастроқ баҳолайдилар, уларда ижодий фикр юқори кўрсаткичга эгадир. Чунки нуфузга эришиш, муҳитда ишонч қозониш, фаоллик устуворлиги механизм сифатида хизмат қилади.
6. Гуруҳнинг ажралиб қолган аъзолари эса ўзларини ўзлари гуруҳий баҳога қараганда, юқори баҳолайдилар, уларда ижодий фикрлаш қуйи ривожлангандир. Шахс ўзини фақат ижобий томондан баҳолайди, у ўзига салбий хислатлар хослигини тан олмай келмайди.
7. Ўспиринлик даврида ижодий тафаккур шаклланишига таъсир этувчи омиллар қуидагилар: шахснинг гуруҳда тан олиниши, ижодий фикрлашга ундовчи ўқитувчи, оиладаги ижодий муҳит, тафаккур операцияларининг юқори даражада ривожланганлиги, ижодий фикрловчи тенгдошлар гуруҳи ва бошқалар.
ТАВСИЯЛАР
Ўспиринларда ижодий тафаккур малака ва кўникмаларини ҳосил қилиш учун ўқитувчи билан ўқувчилар ўртасида муносабатлар ўзгариши, билим олувчи эса таълим жараёнининг фаол субъектига айлантирилиши лозим. Буни татбиқ этишнинг психологик шартлари, омиллари ва мезонлари мавжуд бўлиб, уларга:
Таълим берувчи педагогика ўқитувчилари ўқувчини қандай бўлса, шундайлигича иқтидорли, лаёқатли деб тасаввур қилишга, тан олишга ўрганмоқлари керак;
Мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларда дифференциал ёндашувни амалга ошириш зарур, керак бўлса, таълим олувчининг лаёқати, қобиляти, йўналишини ҳисобга олган ҳолда билим, кўникма ва малакаларига биноан талаблар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ;
Янги таълим масканларида янги ўқув технологияси жорий этилиши мақсадга мувофиқ, бунда ўқувчиларга ҳурмат, уларнинг фикри ва юксалишига эътибор билан қараш зарур;
Гуруҳ фаолиятини мазмунли ташкил этиш, яъни мунозара, диалог, ўйин, тренинг методларидан кенг ва ўринли фойдаланиш ўқувчиларга кўпроқ ижодий фикрларни вужудга келтириш учун шароитни яратиш лозим.
Galereya