Tarbiya biz uchun yo hayot – yo mamot, yo najot – yo halokat, yo saodat – yo falokat masalasidir.

Чирчиқ давлат педагогика университети  ҳузуридаги ўқув-психологик  марказда олиб борилаётган фаолиятлар хақида маълумот

Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги ўқув-психологик марказда олиб борилаётган фаолиятлар хақида маълумот

Kategoriyalar: 
E'lonlar
Chop etilgan sana:  15 May 2023 09:16 Ko'rishlar:  31

 Чирчиқ давлат педагогика университети  ҳузуридаги

ўқув-психологик  марказда олиб борилаётган фаолиятлар хақида маълумот

Ўқув-психологик   марказининг фаолияти бир неча йўналишларда олиб борилмоқда. 

  1. Психологик консультация (маслаҳат) ва муаммоларнинг ижтимоий-психологик фаол усуллари (методлари), психокоррекция, психодиагностика, психологик усуллар.

  •  Талабаларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда психологик кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

  • Ўқув-психологик  марказда устоз-шогирд тизими бўйича ишлар олиб борилмоқда:

  • Ўқитувчи ва   талаба томонидан  харбий хизматматчилар, умумтаълим мактаб ўқитувчилари ва алоҳида ўқувчилари, университетнинг сиртқи талабалари учун психологик треннинглар, энэржайзерлар, невротик ҳолатларни бартараф қилишучун психосоматик методлар ўтказилиб келинмоқда. 

  • Талаба ва магистрлар психологик марказда Психология кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан маслахатлар олишмоқда.

  • Аҳолига психологик маслаҳат ёки  муаммоли вазиятларга ёрдам бериш вазифаси (масалан, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, бола-ота-она муносабатлари, руҳий саломатлик ва бошқалар.), психологик жараёнларни аниқлаштириш. Маслаҳат турли йўналишларда қўлланилиши мумкин – ижобий психология, клиник, чуқур ва бошқалар. ва осон терапевтик таъсирга эга. 

         Марказда олий таълим тизими профессор-ўқитувчилари, талабалари ва аҳолининг психологик маданий савиясини кўтаришга қаратилган. Ўқув-психологик   марказда олиб борилаётган ишлар қуйидаги шаклларда амалга оширилиб  бормоқда: профессор-ўқитувчилар, талабалар ва психологлар иштирокида психологик семинарлар ўтказилмоқда;  психотуркум маърузалар ва семинарлар ташкил қилинмоқда;ота-оналар билан маърифий суҳбатлар уюштирилмоқда.

2.Арт терапия. Бу психологияда психокоррексия усули.Ўқув-психологик  маркази фаолиятида арт терапия аллақачон бир неча марта яхши натижалар кўрсатган метод. Муомала жараёнида арт (санъат)нинг деярли барча турлари инсоннинг руҳий-эмоционал ҳолатини яхшилашда ишлатилиб келинмоқда. Беморнинг ички муаммоларига ижобий таъсир кўрсатади, қўрқувларини, хоҳиш-истакларини ва мақсадларини англашга ёрдам бериб келмоқда.(ижодий йўллар орқали даволаш учун  алохида хоналар кк). Марказда нафақат кичик ёшдагилар, катталарда қоғозда ҳар қандай: ғазаб ва қувонч, ғазаб ва севги ҳис-туйғуларини ифода қилиш имкони яратишга харакат қилаяпмиз.(Бунда инсоннинг бадиий қобилияти бор ёки йўқлиги муҳим эмас).
- артпедагогикада  урғу  санъатни ўзлаштириш буйча  коррекцион ишлар ( ўзининг рефлексив  ҳис-туйғулари,  кечинмалари, фикрлари,  дунёга  ва ўзига бўлган  муносабатини  акс эттириш)                        -кўникма  в ақобилиятларни  эгаллашга,  ҳиссий, сенсомоторли,  ҳиссий-интеллектуал соҳалардаги камчиликларни қоплашга ёрдамберади; 

-  новербал мулоқот  воситаси  саналиб, бу  уни  етарлича яхши  гапира олмайдиган,  ўз тажрибаларини  оғзаки  тавсифлашда қийналадиганлар  учун ёки,  аксинча, оғзаки  мулоқот  билан ҳаддан  ташқари  боғлиқ бўлганлар  учун самарасини бермоқда. Артнинг бу тури-  ўз-ўзини  эркин ифода  этишни  англатади, ишонч,  юқори  бағрикенглик ва инсоннинг ички дунёсига эътибор беришга ундайди. .(бу расмлар  2- мактаб –лабаратория ишларини утказилган)

 

    

 

3. “IT PARK”  ўқув марказимизда замонавий касбларга қизиқувчи ёшларга IT (Information Technology) соҳасини ўргатади. Ушбу йўналиш бўйича ўқув марказимизда олиб борилаётган ишлар  қуйидагилардан иборат:

- Компьютер саводхонлиги йўналиши- курс давомийлиги 2 ой. Ушбу курсда компьютерни тузилиши, йиғиш, Office дастурлари (Microsoft Word, Microsoft Excel) ўргатилади;

- Дастурлаш йўналаши- курс давомийлиги 6 ой. Ушбу курс давомида Fronted, Backend, Web+график дизайн, 3D моделлаш бўйича дарслар ўтилади.

-  Ёшлар ишлари агентлиги Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан 40 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга бепул таълим бериб келмоқда.

 

     

    

Teglar: E'lonlar