ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҚОШИДАГИ ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ МАРКАЗИ ХИСОБОТИ
ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҚОШИДАГИ
ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ МАРКАЗИ
ХИСОБОТИ
Педагогика ва психология кафедраси қошида психологик хизмат кўрсатиш маркази очилди.
- Психологик хизмат олий таълим тизимининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
- Олий таълим тизимидаги психологик хизмат республикадаги яхлит психологик хизматнинг энг муҳим қисми сифатида намоён бўлади.
- Психологик хизмат мутахассислари барча психологик муаммоларни ҳал қилишга ҳар қайси шахс (педагог,талаба, ота-она) манфаати ва унинг ҳар томонлама гармоник ривожланишидан келиб чиққан ҳолда ёндашади.
- Психологик хизмат мутахассислари ўз фаолиятларини тиббиёт ходимлари, дефектологик хизмат, муҳофаза қилиш ташкилотлари, муайян комиссиялар, ота-оналар ва маҳалла қўмитаси, ишлаб чиқариш жамоаси, жамоатчилик билан узвий алоқада амалга оширадилар. Барча мутахассислар билан муносабат тенглик, позицияларни ўзаро бойитиш (тўлдириш) асосида қурилади.
- Психологик хизмат кўрсатиш фаолияти унверситетдаги ходимларни,талабаларни замонавий психология фани ютуқлари билан илмий-услубий жиҳатдан таъминлашга, талабанинг шахсий ва интеллектуал (ақлий) жиҳатларининг ривожланишини диагностика қилишга, таълим-тарбия жараёнидаги психологик нуқсонларни аниқлашга, энг муҳими мавжуд камчилик ва бузилишларининг олдини олиш (профилактика)га йўналтирилган бўлиши лозим.
- Олий таълим тизимидаги психологларнинг фаолияти психологик консультация (маслаҳат) ва муаммоларнинг ижтимоий-психологик фаол усуллари (методлари), психокоррекция, психодиогностика, ижтимоий, педагогик, ўсмир психологияси соҳалари бўйича умумпсихологик тайёргарлик олган, психолог ихтисосига эга бўлган мутахассислар томонидан амалга оширилади.
- Амалий психологик фаолиятга раҳбарлик мутахассислиги соҳаси бўйича амалга оширилиш назарда тутилади.
Олий таълим тизимидаги психологик хизматнинг мақсади талабанинг ҳар томонлама гармоник, тўлақонли психологик тараққиётини таъминловчи оптимал шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Психологик хизматда тадқиқот ва таъсир ўтказиш объекти олий таълим муассасалари талабалари, ўқитувчилари, ота-оналари бўлиб ҳисобланади. Уларни алоҳида ёки гуруҳий шаклда тадқиқ қилиш мумкин.
Психологик хизмат мазмуни: а) психопрофилактика; б) психологик маърифат; в) психодиагностика; г) психик ривожлантириш ва психокоррекция; д) психологик консультация.
Психологик хизмат методлари турли-туман бўлиши мумкин: а) маърузалар туркуми ва тренинг машғулотларини ўтказиш олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, талабалар ва аҳолининг психологик маданиятини ўстириш мақсадида; б) илмий-оммабоп адабиётларни яратиш ва уларни тарқатиш; в) оммавий ахборот воситаларида чиқишлар уюштириш; г) психодиагностик консультация ўтказиш, турли методикалар ишлаб чиқиш (тест савол варақаси, тажриба кузатиш, суҳбат ва бошқалар); д) психологик консультация ўтказиш; е) психологик консультациялар уюштириш; ж) таълим ва тарбия берувчи дастурлардан фойдаланиб психодрамма, психокоррекцион тренингларни амалга ошириш; з) психологик тадқиқот обьектининг психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув дастури, ўқув-тарбия режаларини таҳлил қилиш ва ҳоказолар.
Психологик марказ ҳар қандай шахснинг имкониятларини аниқлаб, уларни келгусида янадаҳар томонлама ривожланишига имкон яратиб беради.
Психологик марказда қуйидаги мавзуларда суҳбат, маслаҳат олишингиз мумкин.
• “Оила мактаби” (оилага тайёрлов курси)
• “Руҳиятингни англа” (психологик маслаҳатлар)
• “Бола психологияси” (фарзандингизни биласизми? Ота-оналар учун маслаҳатлар)
• “Низо умр заволи” (низо, конфликтларни бартараф этиш бўйича тавсиялар)
• “Касбим-фахрим” (касбий хусусиятларни ўрганиш ва тавсиялар бериш)
• “Менга сўз беринг!” (Нотиқлик мактаби: Д.Корнеги тавсиялари асосида)
• “Омадли бўлиш сирлари” (Семинар тренинг ва ишбилармонликнинг психологик асослари).
• “Огоҳликка даъват” (криминал психология, суд, психологик экспертиза
• хулосалари).
Педагогика факультети “Психология” кафедраси қошида Ўқув- Психологик хизмат маркази “ ташкил этилди. Марказда ёшларни оилавий муносабатларга тайёрлаш, индивидуал ва гурухий сухбатлар, семенар треннинглар ўтказилиб келинмоқда.
Galereya