Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида Психология йўналишларида фаолият юритувчи кафедралар ҳузуридаги “Психология ва соғломлаштириш илмий - тадқиқот маркази” НИЗОМИ
3-Илова
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида
Психология йўналишларида фаолият юритувчи кафедралар ҳузуридаги
“Психология ва соғломлаштириш илмий - тадқиқот маркази”
НИЗОМИ[1]
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
ректор Г.И.Мухамедов
______________________
«___»_________2021 йил
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида
Психология ва соғломлаштириш маркази тўғрисида
НИЗОМ
Чирчиқ 2021
Тузувчилар:
Психология кафедраси
мудири, пc.ф.н., доцент Н.Ж.Эшнаев.
Психология кафедраси
доценти, психология фанлари номзоди О.У.Авлаев
Психология кафедраси
катта ўқитувчиси Ш.С.Абдусаматова
Мазкур Низом “Психология” кафедрасининг 2021 йил 26 июндаги 5-сонли йиғилишида маъқулланган ва институт Илмий кенгашига тасдиқ учун тавсия этилган.
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида
“Психология ва соғломлаштириш маркази” тўғрисида
НИЗОМ
Умумий қоидалар.
1. Психологик хизмат институт фаолиятининг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.
2. Чирчиқ давлат институтидаги психологик хизмат Республика олий таълим тизимидаги яхлит психологик хизматнинг энг муҳим қисми сифатида намоён бўлади.
3. Психологик хизмат мутахассислари барча психологик муаммоларни ҳал қилишга ҳар қайси шахс (педагог,талаба, ота-она) манфаати ва унинг ҳар томонлама гармоник ривожланишидан келиб чиққан ҳолда ёндашади.
4. Психологик хизмат мутахассислари ўз фаолиятларини тиббиёт ходимлари, дефектологик хизмат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, муайян комиссиялар, ота-оналар ва маҳалла қўмитаси, ишлаб чиқариш жамоаси, жамоатчилик билан узвий алоқада амалга оширадилар. Барча мутахассислар билан муносабат тенглик, позицияларни ўзаро бойитиш (тўлдириш) асосида қурилади.
5. Психологик хизмат кўрсатиш фаолияти институтдаги педагоглар, ишчи ходимлар, талабаларни ҳозирги замон психология фанининг ютуқлари билан илмий-услубий жиҳатдан таништиришга, талабанинг шахсий ва интеллектуал (ақлий) жиҳатларининг ривожланишини диагностика қилишга, таълим-тарбия жараёнидаги психологик нуқсонларни аниқлашга, энг муҳими мавжуд камчилик ва бузилишларининг олдини олиш (профилактика)га йўналтирилган бўлиши лозим.
6. Психологик хизмат марказининг фаолияти психологик консультация (маслаҳат) ва муаммоларнинг ижтимоий-психологик фаол усуллари (методлари), психокоррекция, психодиагностика, ижтимоий, педагогик, психологик соҳалар бўйича умумпсихологик тайёргарлик олган, психолог ихтисосига эга бўлган мутахассислар томонидан амалга оширилади.
7. Психологик хизмат маркази институтнинг “Психология” кафедраси қошида фаолият олиб бориши кўзда тутилган.
Психологик хизмат марказининг мақсади - шахснинг ҳар томонлама гармоник, тўлақонли психологик тараққиётини таъминловчи оптимал шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
Психологик хизматда тадқиқот ва таъсир ўтказиш объекти олий таълим муассасалари талабалари, профессор-ўқитувчилари, ота-оналари бўлиб ҳисобланади. Уларни алоҳида ёки гуруҳий шаклда тадқиқ қилиш мумкин.
Психологик хизмат мазмуни: а) психопрофилактика; б) психологик маърифат; в) психодиагностика; г) психик ривожлантириш ва психокоррекция; д) психологик консультация.
Психологик хизмат методлари турли-туман бўлиши мумкин: а) маърузалар туркуми ва тренинг машғулотларини ўтказиш институт профессор-ўқитувчилари, талабалар ва аҳолининг психологик маданиятини ўстириш мақсадида; б) илмий-оммабоп адабиётларни яратиш ва уларни тарқатиш; в) оммавий ахборот воситаларида чиқишлар уюштириш; г) психодиагностик консультация ўтказиш, турли методикалар ишлаб чиқиш (тест савол варақаси, тажриба кузатиш, суҳбат ва бошқалар); д) психологик консультация ўтказиш; е) психологик консультациялар уюштириш; ж) таълим ва тарбия берувчи дастурлардан фойдаланиб психодрамма, психокоррекцион тренингларни амалга ошириш; з) психологик тадқиқот обьектининг психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув дастури, ўқув-тарбия режаларини таҳлил қилиш ва ҳоказолар.
Психологик маърифат олий таълим тизими профессор-ўқитувчилари, талабалари ва аҳолининг психологик маданий савиясини кўтаришга қаратилган. Психологик маърифат қуйидаги шаклларда амалга оширилиши кўзда тутилади:
1) психологик муаммолар бўйича институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларини психология фанларининг охирги ютуқлари билан таништириш;
2) профессор-ўқитувчилар, талабалар ва психологлар иштирокида психологик семинарлар ўтказиш;
3) психотуркум маърузалар ва семинарлар ташкил қилиш;
4) олий таълим тизимининг барча бўғинлари учун таълим-тарбиянинг психологик масалалари юзасидан услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;
5) ота-оналар билан маърифий суҳбатлар уюштириш;
6) талабаларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда психологик кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ва бошқалар.
II. ПСИХОПРОФИЛАКТИК ИШЛАР.
Ушбу йўналишнинг асосий вазифалари бўлиб: 1) ҳар бир босқичда талабанинг шахс сифатида шаклланганлигининг, ақлан баркамоллигининг таъминлашнинг оқилона шарт-шароитларини яратиш; 2) шахс камолоти ва интеллектуал тараққиёти бўсағасида вужудга келиш мумкин бўлган психологик муаммо ва тўсиқларининг ўз вақтида олдини олиш ҳисобланади.
III. ПСИХОПРОФИЛАКТИК ИШЛАР МАЗМУНИ.
1.Талабани муайян шароитга мослашиши (адаптация)га оид ишларини олиб бориш; а) бунинг учун ижтимоий мослашиш билан боғлиқ бўлган махсус гуруҳлар тузиш, невротик ҳолатларни бартараф қилиш, тарбияси қийин талабалар билан ишлаш ва уларнинг ота-оналари, гуруҳ раҳбари билан алоҳида ишлаш ва ҳоказо); б) талабаларнинг мазкур муҳитга мослашишига эришиш.
2. Талабаларни биринчи босқичга қабул қилишда қатнашиш, уларни институтда психологик тайёргарлик даражасини аниқлаш, профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорликда талабалар билан индивидуал ишлаш дастурини ишлаб чиқиш;
3. Талабаларни олий таълимнинг бир босқичдан иккинчисига ўтказишнинг психологик-педагогик комплекс тадқиқотида бевосита иштирок этиш, бир босқичдан иккинчи босқичга ўтказишни психологик жиҳатдан текшириш талабалар, ота-оналар билан ҳамкорликда олий таълимнинг янги босқичга тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда яккаҳол ишлаш дастурини яратиш, шу билан бирга, ота-оналарга фарзандлари билимларидаги узилишларини камайтириш учун махсус услубий йўл-йўриқлар бериш.
4. Таълим ва тарбия, яшаш шароити билан боғлиқ невротик ҳолатлар, психологик зўриқишнинг олдини олиш, невротик ҳолатлар, психологик зўриқишларнинг олдини олиш учун талабалар билан ишлаш.
5. Шахснинг қобилияти, майли, психологик фазилатлари, хусусиятларини тўлақонли намоён бўлиши мақсадида, ақлий (интеллектуал) тараққиёт даражасини аниқлаш учун психологик консилиум ташкил қилиш.
6. Институтда қулай психологик муҳитни юзага келтириш учун махсус иш олиб бориш, педагогик жамоада муомала маданиятини такомиллаштириш, оқилликни жорий қилиш талабалар билан ўқитувчиларнинг мулоқот жараёнини яхшилашга ёрдам бериш, шахсга оид, ихтиссосликка доир муаммолар юзасидан ўқитувчиларга кенг кўламда маслаҳатлар бериш.
7. Олий таълим жамоа- аъзоларидаги психологик зўриқиш ва толиқишни йўқотиш, камайтириш, уларни олдини олиш чора-тадбирларини таркиб топтиришга кўмаклашиш.
8.Тарбиявий ишлар режаси ва тайёрланаётган тадбирларни, педагогик таъсир ўтказишда талабаларнинг ёш ва этнопсихологик хусусиятлари, уларни камолотга етказиш ва вазифасига монандлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш.
9. Ўқув мотивлари, шахсининг йўналиши, унинг этномаданият билан боғлиқ бўлган қадриятларга йўналтириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбия жараёнига тузатишлар киритиш.
10. Шахслараро, этник гуруҳлар, миллатлараро ҳар хил кўринишдаги зиддиятларнинг олдини олиш учун психологик тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади
11.Профессор-ўқитувчилар, ходимлар, муаллимлар, ота-оналар ўртасида юзага келадиган низоларнинг, оилавий низоларнинг психологик илдизини ўрганиш, шахслараро муносабатларнинг асл моҳиятини намоён қилиш, уларни келтириб чиқарувчи мотивларни таҳлил қилиш, фавқулодда вазиятларни енгиллаштириш ва тамоман бартараф қилиш йўллари юзасидан маслаҳатлар бериш.
12. Ёшлар ўртасидаги ахлоқсизликка, гиёҳвандликка, енгил турмуш кечиришга, қинғир йўл билан бойишга ружу қилувчи шахслар билан индивидуал ишлашни йўлга қўйиш.
13. Оғир касалликка учраган талаба ва ходимлар руҳиятини тетиклаштириш, абадият қонуниятлари билан уларни таништириш, пессимистик кайфиятдан воз кечиб, шукроналик билан яшашга ўргатиш юзасидан тавсиялар бериш.
14. Ўзлаштиришда муаммоси бор талабалар руҳий дунёсидаги нуқсонларни аниқлаш ва уларга ёрдам бериш йўл-йўриқларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш, ҳамда коррекцион ишга муҳтож шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиш.
15. Ўз-ўзини бошқариш имкониятини институт талабалари ўртасида аниқлаш (биоритмика, эмоция, мотивация, ирода, қизиқиш, диққат кабиларни шахс томонидан идора қилишни назарда тутилади).
[1] Илмий-тадқиқот Марказининг Низоми олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Galereya