"Ilm – insonni yuksaklikka olib boradigan yoʻldir." — Alisher Navoiy

Universitet kutubxonasi

  • Bosh sahifa
  • Kutubxona
  • ХУРШИД ДАВРОННИНГ “СОҲИБҚИРОН НАБИРАСИ” АСАРИДА ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИНИНГ БАДИИЙ ТАЛҚИНИ
ХУРШИД ДАВРОННИНГ “СОҲИБҚИРОН НАБИРАСИ” АСАРИДА   ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИНИНГ БАДИИЙ ТАЛҚИНИ

ХУРШИД ДАВРОННИНГ “СОҲИБҚИРОН НАБИРАСИ” АСАРИДА ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИНИНГ БАДИИЙ ТАЛҚИНИ

Замонавий ўзбек насрида ҳам сермаҳсул ижод қилаётган адиблардан Хуршид Даврон ижодида Самарқанд, темурийлар тарихи, тарихий шахслар образига кўпроқ мурожаат этилишини кузатамиз. Бундай асарларни ёзишда бадиий маҳорат, ёзувчилик истеъдодидан ташқари билим, халқ ўтмиши билан боғлиқ манбалардан хабардорлик ҳам талаб этилади. Хуршид Даврон лирикасида ҳам, драмалари ва насрида ҳам тарихимизнинг шонли ва қоронғу нуқталарини ёритиб беришга ҳаракат қилади ва бадиий ниятига муваффақият билан эришади. Унинг Aмир Тeмур ҳaётига бағишланган “Соҳибқирон набираси” асарида “Aмир Тeмур ўғлининг ўлими ҳaқидaги ривoят” келтирилган бўлиб, Aмир Темур шахсияти, инсон сифатидаги кечинмаларини ёрқинроқ тасаввур этишда муҳим ўрин тутади. Чунки ривоят бевосита унинг оталик ва ҳукмдорлик ҳис-туйғулари орасидаги қарама-қаршиликларни нозик илғашга ёрдам беради.