Таълим жараёнида инновацион педагогик технологиялардан фойдаланиш
QR kod:
Yuklab olishlar
Маълумки жамият ҳаѐтида турли ҳодиса ва воқеаларнинг ифодаланишига
эътибор қаратсак, уларнинг замирида таълим-тарбия, аниқроғи унинг натижаси
сифатида бирон бир хулқ шаклини ифодаланганлигини кузатиш мумкин. Бу ўз
навбатида таълим-тарбия жараѐнини режалаштирувчи ва
бошқарувчи, таъминловчи ва такомиллаштирувчи ўқитувчи
ва мураббийларнинг ролига эътибор қаратишни тақозо этади.
Президентимиз Ш.Мирзиѐев ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан
билдирган табрик нутқида мазкур масалага алоҳида эътибор қаратиб
“Мамлакатимиз ўз тараққиѐтининг янги даврида қадам қўйган ҳозирги кунда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида барча соҳаларда кенг кўламли
ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ана шу ислоҳотларнинг муваффақияти,
мамлакатимизнинг дунѐдаги ривожланган, замонавий давлатлар қаторидан
муносиб ўрин эгаллаши аввало илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи
билан, бу борада бизнинг дунѐ миқѐсида рақобатдош бўла олишимиз билан
узвий боғлиқ, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди”[1] деб таъкидлаганлар.
Ўқитувчи ва мураббийлар мутахассис шахсини таъминлашда фидоий
кўрсатувчи инсонлар ҳисобланади.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Таълим тизимида мутахассис шахсини тарбиялаш узлуксиз таълимнинг
муҳим босқичи доирасидаги вазифалардан ҳисобланади. Бу босқич доирасида
шахснинг ҳаѐтий дунѐқарашининг шаклланиши таъминланиб, онгли равишда
ўз-ўзини тарбиялаш босқичига ўтилади. Шу сабабдан таълим муассасаларида
маънавий-ахлоқий тарбия жараѐнларини йўлга қўйишда мажмуавий ѐндашиш
мақсадга мувофиқдир. Яъни, таълим-тарбия жараѐни ва талабаларнинг илмий-
тадқиқот тайѐргарлиги билан ягона шаклда таъминлаш лозим бўлади.
Тарбиявий, ўқув ва илмий ишларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги
мутахассиснинг ижтимоий ва касбий омилкорлигини белгиловчи фазилат,
қадриятли мўлжалларнинг бир бутун яхлитлиги билан белгиланади[6].
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев
таъкидлаганидек: “Биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни
мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм-маърифат ва
инновация билан эриша оламиз.
Бунинг учун, авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга
чиқадиган, стратегик фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод
кадрларини тарбиялашимиз зарур. Шунинг учун ҳам боғчадан бошлаб олий
ўқув юртигача - таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилишни бошладик.
Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик - бу ақл-заковат ва
илм, энг катта мерос - бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик - бу
билимсизликдир!”
Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни
ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаѐтий эҳтиѐжга айланиши керак” [2]. Дарҳақиқат,
Ўзбекистонда сўнгги йилларда илм-фан ва таълим соҳасига бўлган муносабат
позитив томонга ўзгариб, бу борада амалга оширилаѐтган ислоҳотлар кўлами
кенгайиши билан бирга, кўрилаѐтган чора- тадбирлар натижасида илм-фан ва
таълимда кўплаб ўзгаришлар содир бўлди.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Замонавий
таълим
тизимида
педагогнинг
тайѐргарликнинг
фундаменталлиги, умумий ва касбий маҳоратнинг асосий қадриятларига
таяниши, табиий ва гуманитар фанлар соҳасидаги билимларнинг ўзаро
алоқадорлиги, ўқув ва илмий фаолият интеграцияси, таълимнинг академик
эркинлиги ва илгарилаб борувчи характери асосий ўрин тутади. [3] Мазкур
вазифани социал психолог олим А.Реан олий таълим муассасалари
битирувчилари қиѐфасидаги мутахассиснинг назарий моделида қуйидагича
изоҳлайди [4]: -
таълим муассасаларида ѐшларнинг ақлий, эмоционал-иродавий,
жисмоний, ахлоқий ва руҳий хусусиятларини ривожлантиришда касбий
билимларга эга бўлишларида назарий билим ва амалий фаолиятга ундовчи
ахборотларни бериш, инновацион ахборот технологияларини ўргатиш,
хорижий тилларни ўзлаштиришларига имконият яратиш, жараѐн ҳамда
тизимларни таҳлил қила олишга йўналтириш, амалий ҳаракатчанлик ва касбий
фаолиятига мослашувчанлик малакаларини шакллантириш; - жамиятда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар талабларига тўла жавоб
берувчи, ишлаб чиқариш соҳасида юзага келган рақобат бардош, ўзгаришларга
мослаша олувчи, шунингдек, меҳнат бозорида мутахассислар малакасига
қўйилаѐтган талаблар даражасида самарали фаолият юритувчи баркамол
шахсни шакллантириш; - касбий маҳоратни белгиловчи фазилатларни шакллантириш ва
ривожлантириш муаммоларини узлуксиз ва узвий, босқичма-босқич амалга
оширишни таъминлаш; - таълим олувчиларда меҳнатсеварлик, қизиқувчанлик, интизомлилик,
ташаббускорлик, ижодий фикрлаш ва ташкилотчилик сифатларини
шакллантириш; - таълим олувчиларга ўзининг ижтимоий жамиятдаги роли ва ўрнини
англаб етиш, ўзлаштириши зарур бўлган билим ва фаолият
тажрибасини ўзлаштириш, мақсадни кўра билиш, фаолиятни
режалаштириш, унинг мазмунини таҳлил қилиш, ахборот воситалари ва технологиялари ѐрдамида мустақил ишлаш, жамоада турли хил
маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишни билиш; -
маънавий, мотивациявий, ақлий ва амалий жиҳатдан ўзини
ривожлантириш, иродавий ва ҳиссий жиҳатдан ўз-ўзини бошқара олиш
кўникмаларини шакллантириш; - бўлажак етук мутахассисларда, яъни касбий маҳоратни эгаллаган
ѐшларда жамоатчилик, миллатлараро дўстлик, инсонпарварлик, ўзгаларни
тушуна олиш, ҳар қандай вазиятларда муаммоларни тўғри ҳал қила олиш, ҳар
бир бажариладиган ишнинг натижасини олдиндан кўра олиш ва тўғри
хулосалар чиқара олиш, ўз устида доимий ишлаб янгиликлардан бохабар бўлиб
бориш каби фазилатларни тарбиялашдан иборат.