Xalq harakatli o‘yinlari nazariyasi va amaliyoti
QR kod:
Yuklab olishlar
Ҳалқ ҳаракатли ўйинларининг ривожланиш хронологияси.Ўзбек ҳалқ ҳаракатли ўйинларининг пайдо бўлишида ва ривожланишида шу кунгача сақланиб қолган (юнон, рим, араб-форс муаллифларининг қўлѐзмалари, туркий битиклар) кадимий меъморчилик обидалари ва амалга оширилган археологик қазилмаларнинг натижалари, шунингдек, ҳалқ оғзаки ижоди намуналари (эпос, достон, ривоят, афсона, топишмоқ, ўйин, рақс, мусиқа ва бошқалар) ғоят муҳим аҳамият касб этади.Ўзбек ҳалқ маданиятининг таркибий қисми ҳисобланган ўзбек ҳалқ ҳаракатли ўйинлари жисмоний маданият, ѐш авлодни тарбиялаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда алоҳида ўрин тутади. Ўрганилган илмийуслубий ва махсус манбалардаги маълумотларга кўра, аждодларимизнинг маданий тараққиѐти, ижтимоий-иқтисодий, сиѐсий ва маиший ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Бу эса ўйинларнинг ҳалқимиз маданий турмуш тарзи ва жисмоний маданияти билан уйғунликда тараққий этиб келганлигидан далолат беради. Лекин аждодларимиз ўйинларининг тарихий тараққиѐтини турли ижтимоий тузум даврларидаги маданияти, маърифати, тарихий воқеалари ҳамда анъаналаридан алоҳида ажратиб ўрганиб бўлмайди.